Уч авлод учрашуви
Download 14.34 Kb.
|
мирали
Тошкент туманида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди Инсон қадри муқаддас, инсон хотираси барҳаётдир. Зеро, хотираси бўлмаган, тарихини унутган, ўз аждодларини танимаган халқнинг келажаги бўлмайди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани суди ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбир аввалида меҳмонлар туман судида бўлиб, бу ерда судьялар ва суд ходимлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. -Биз ишлаган йиллар билан ҳозирги даврни солиштирсак анча фарқи бор. Пастқам, биноларда хизмат қилганмиз. Ҳозиргидек кенг, шинам иш хоналар, хизмат автомашиналари етарли бўлмаган. Кейинги йилларда соҳага қаратилаётган юксак эътиборни бир умр орзу қилиб яшаганмиз. Сўнгги йилларда қонунчилигимиз ҳам тубдан такомиллашиб бормоқда. Бундай эътибордан беҳад мамнунмиз–дейди суд фахрийси Ҳасан Эгамбердиев. Тадбирнинг иккинчи қисми туман музейида давом этди. Бу бежиз эмас. Боиси яқинда ушбу музейда жиноят ишлари бўйича туман суди ташаббуси билан туман судида муқаддам ишлаган судьялар ва намунали суд ходимларининг номларини абадийлаштириш мақсадида уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ суратлардан иборат экспонатлар жамланди. Шу куни суратларни томоша қилиш баҳонасида фахрийлар судьялик фаолияти билан боғлиқ ибратли ишлар ҳақида сўзлаб беришди. Тадбир якунида туман судида ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилиниб, эҳсон дастурхони ёзилди. Хотира - фоний дунёдан ўтган аждодларимизни эслаш, уларнинг пок номини қадрлаб, эзгу ишларини давом эттириш демакдир. Зеро, инсон қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Download 14.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling