Уч чўлғамли трансформаторларнинг параметрлари ва алмаштириш схемалари


Download 5.38 Mb.
Sana20.11.2023
Hajmi5.38 Mb.
#1788448
Bog'liq
9-Mavzu трансформатор

Уч чўлғамли трансформаторларнинг параметрлари ва алмаштириш схемалари. Доцент Рустамов Д.Ш.

Reja:

Уч чўлғамли трансформаторлар ва автотрансформаторлар.

Кўп ҳолларда нимстанцияда учта номинал кучланиш – юқори, ўрта ва паст кучланишлар талаб этилади. Бунинг учун иккита икки чўлғамли трансформаторлардан фойдаланиш мумкин. Бироқ уларга нисбатан битта уч чўлғамли трансформатор ёки уч чўлғамли автотрансформатордан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Уч чўлғамли трансформаторнинг чўлғамлари ўзаро магнитик боғланишда бўлади

Автотрансформатор чўлғамларининг туташиш схемаси ,б-расмда тасвирланган бўлиб, унда пастки чўлғами қолган иккала чўлғамлар билан магнитик боғланишда, кетма-кет (П) ва умумий (О) чўлғамлари эса бир-бири билан ўзаро электрик ва магнитик боғланишда бўлади

Автотрансформатор чўлғамларининг туташиш схемаси ,б-расмда тасвирланган бўлиб, унда пастки чўлғами қолган иккала чўлғамлар билан магнитик боғланишда, кетма-кет (П) ва умумий (О) чўлғамлари эса бир-бири билан ўзаро электрик ва магнитик боғланишда бўлади Кетма-кет чўлғам бўйлаб, умумий чўлғам бўйлаб эса ток оқади.


а- уч чўлғамли трансформатор; б- уч чўлғамли автотрансформатор.

Учта номинал кучланишли нимстанциянинг схемалари:

Автотрансформаторнинг номинал қуввати деб унинг номинал иш шароитларида юқори кучланиш тармоғидан олиши ёки унга узатиши мумкин бўлган энг катта қувватга айтилади:

у қувват, шунингдек, ўтиш қуввати деб ҳам юритилади. Бу қувват автотрансформаторнинг қуйи чўлғамида юклама бўлмаган ҳолда юқори кучланиш тармоғидан ўрта кучланиш тармоғига ёки тескари йўналишда узатиши мумкин бўлган энг катта қувватдир.

Уч чўлғамли трансформатор ва автотрансформатор чўлғамларининг туташиш схемаси:

а- уч чўлғамли трансформатор чўлғамларининг туташиш схемаси;

б- уч чўлғамли автотрансформатор чўлғамларининг туташиш схемаси.

Умумий чўлғамда кучланиш га, ток эса га тенг, шу сабабли унинг қуввати га нисбатан кичикдир. Умумий чўлғамнинг қуввати ҳам тип қувватига тенг эканлигини кўрсатиш мумкин. Паст кучланиш чўлғами

Ҳам га ёки ундан кичик қувватга мўлжаллаб қурилади. Унинг номинал қуввати автотрансформаторнинг номинал қуввати орқали қуйидагича ифодаланади:

ларнинг қийматлари қуйи чўлғам қисқа туташтирилган, ўрта чўлғам очиқ ҳолда бўлган, юқори чўлғамга қуйи чўлғам орқали номинал ток оқишини таъминловчи кучланиш берилган ҳолатда аниқланади. Бундай ҳолда ҳудди икки чўлғамли трансформаторлардагидек

Tенгламаларда учта номаълум актив қаршиликлар мавжуд. Уларни биргаликда ечиш асосида алоҳида чўлғамларнинг қаршиликлари учун ифодаларга эга бўламиз:

Ларнинг топилган қийматларидан фойдаланиб, қуйидаги формулалар бўйича алоҳида чўлғамларнинг реактив қаршиликлари аниқланади:

Барча замонавий уч чўлғамли трансформаторлар чўлғамларининг номинал қувватлари бир ҳил қилиб ишлаб чиқарилади. Чўлғамларининг номинал қувватлари турлича бўлган илгари ишлаб чиқарилган трансформаторларда жуфт чўлғамлар учун каталог маълумотлари uк%, ∆Pк лар битта қувватга (одатда, юқори чўлғамнинг қувватига) келтирилиши шарт. uк% ни келтириш чўлғамларнинг қувватлари нисбатига пропорционал, ∆Pк ни келтириш эса бу нисбатнинг квадратига пропорционал тарзда амалга оширилади.

Автотрансформаторлар учун қўшимча тартибда паст чўлғамининг номинал қуввати ҳам автотрансформаторнинг номинал қувватига нисбатан фоизларда (αп.н) кўрсатилади. Жуфт чўлғамлар учун uк% нинг қиймати юқори чўлғам кучланиши ва автотрансформаторнинг номинал қувватига келтирилган. ∆Pк(ю-у) нинг қиймати автотрансформаторнинг номинал қуввати ларнинг қийматлари эса паст чўлғамининг номинал қувватига, яъни га келтирилган. Параметрларнинг бундай кўринишда берилиши автотрансформаторнинг қисқа туташув тажрибаси шартлари билан белгиланади

Автотрансформаторнинг жуфт чўлғамлари учун ∆Pк нинг турли кучланишларга келтирилган паспорт қийматларини битта қувват – номинал қувватга келтириш лозим. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу келтириш чўлғамлар қувватларининг квадратлари нисбатига пропорционалдир:


Download 5.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling