Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари ҳАҚида тушунчалар режа


УЧ ФАЗАЛИ ЭЮК, КУЧЛАНИШ ВА ТОК СИСТЕМАСИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ


Download 339.86 Kb.
bet2/4
Sana06.11.2023
Hajmi339.86 Kb.
#1751959
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу-2 Элтехника

УЧ ФАЗАЛИ ЭЮК, КУЧЛАНИШ ВА ТОК СИСТЕМАСИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ

Уч фазали ЭЮК уч фазали синхрон генераторда ҳосил қилинади. Ушбу генератор (31-расм, а) қўзғалмас статор ва унинг ичида айланувчи ротордан иборат.


Статорнинг пазларига (ариқчаларига) ўрамлар сони ўзаро тенг бўлган ва бир-биридан фаза бўйича 1200 га силжиган (ёки Т/3 давр фарқ қилган) учта А-X; B-Y; C-Z чулғамлар жойлаштирилган. Чулғамларнинг бош учлари A, B, C ва охирги учлари X, Y, Z ҳарфлари билан белгиланган. Ҳар бир чулғам уч фазали генераторнинг алоҳида фазаси ҳисобланади*. Бу чулғамларда (фазаларда) индукцияланган ЭЮК ларнинг таъсир этувчи қийматлари EA, EB, ва EC ҳарфлари билан белгиланади.
Ротор ўзгармас магнит (электромагнит) дан ясалган бўлиб, машинанинг асосий магнит майдонини ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Унга ўралган “уйғотиш чулғами” дан ўтадиган ток ёрдамида роторнинг магнит майдонини бошқариш мумкин.
Ротор ўзгармас бурчак тезлиги билан айланганда унинг магнит куч чизиқлари статорнинг ҳар бир чулғамида (фазасида) электромагнит индукцияси қонунига кўра, амплитуда ва частоталари бир хил бўлган, аммо бир-бирларидан фаза бўйича 2 га (ёки Т/3 даврга) фарқланувчи қуйидаги синусоидал ўзгарувчан ЭЮК ларни индукциялайди:


(3.1)
Бу ифодаларга мос графиклар 3.1-расм, б да кўрсатилган.
(3.1) ифодадан уч фазали ЭЮК лар системасининг симметриклиги кўриниб турибди.

Юқоридагига ўхшаш йўл билан уч фазали кучланиш ва ток системаси учун ҳам қуйидаги ифодаларни ёзиш мумкин:




Демак, уч фазали ЭЮК, кучланиш ва токларнинг ўзгариш қонуниятлари бир хил экан.
Частота ва амплитудалари бир хил бўлиб, фаза жиҳатдан га фарқ қилган учта ЭЮК лар (ёки токлар) йиғиндиси уч фазали ЭЮК ларнинг (ёки токларнинг) симметрик системаси дейилади. ЭЮК ларнинг симметрик системасида учала фаза ЭЮК лари оний қийматларининг йиғиндиси исталган вақт лаҳзасида нолга тенг. Масалан, графикдан (3.1-расм, б) фойдаланиб, t1 вақт учун қуйидагини ёзиш мумкин:

Шунингдек, графикдан кўринадики ҳар бир фаза ЭЮК лари ўзларининг максимумларига Т/3 давр ўтиб эришади. Шунга кўра, ЭЮК векторлари ларнинг геометрик йиғиндиси қуйидагича (3.1-расм, в)

бўлиб, қиррали симметрик юлдуз шаклини ташкил этади, 3.1-расм, б ва в даги график ҳақидаги векторлар диаграммаси генератор роторининг соат мили ҳаракати йўналишида айланишига мос келади. Бунда ҳосил бўлган фазаларнинг кетма-кетлиги (алмашинуви) фазаларнинг тўғри кетма-кетлиги дейилади. 3.1-расм, в да кўрсатилган вектор диаграммада эса ЭЮК векторлари ўзларининг эффектив қийматларида ифода қилинган.



Download 339.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling