Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари ҳАҚида тушунчалар режа


УЧ ФАЗАЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ «ЮЛДУЗ» ВА «УЧБУРЧАК» УЛАШ


Download 339.86 Kb.
bet3/4
Sana06.11.2023
Hajmi339.86 Kb.
#1751959
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу-2 Элтехника

УЧ ФАЗАЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ «ЮЛДУЗ» ВА «УЧБУРЧАК» УЛАШ
Режа:

  1. Истеъмолчиларни тўрт симли юлдуз усулида улаш

  2. Фаза ва линия кучланишлари орасидаги нисбат

  3. Истеъмолчиларни уч симли юлдуз усулида улаш

  4. Истеъмолчиларни учбурчак усулида улаш

Генератор ва истеъмолчи фазалари охирги учларини тегишлича ва O’ нуқталарга улаш юлдуз усулида улаш дейилади (3.2-расм). Бундай улаш усули “ ” белгиси билан белгиланади. O ва O’ нуқталар генератор ва истеъмолчининг нолинчи (ёки нейтрал) нуқталари дейилади. Ана шу нуқталарни бирлаштирувчи сим нолинчи (ёки нейтрал) сим дейилади.
Манба ва истеъмолчи бир номли фазаларининг бош учларини бирлаштирувчи ( ва симлар линия симлари дейилади. Ана шу симлардан ўтадиган токлар линия токлари дейилади ва улар IЛ деб белгиланади.
Манба ва истеъмолчининг бир номли фазаларидан ўтадиган токлар фаза токлари дейилади ва улар Iф деб белгиланади. Юлдуз усули билан улашда манба ва истеъмолчининг бир номли фазалари кетма-кет улангани учун линия ва фаза токлари ўзаро тенг бўлади:
Л = Iф (3.2)
Ихтиёрий линия сими (манба ёки истеъмолчининг бош учи) билан нолинчи сим (нолинчи нуқта) орасидаги кучланиш фаза кучланиши дейилади ва улар тегишлича (ёки Uф) тарзда белгиланади.
Исталган иккита линия сими (ёки манба билан истеъмолчининг исталган иккита бош учлари) орасидаги кучланиш линия кучланиши дейилади. Уларни (ёки UЛ) тарзда ёзиш қабул қилинган.
Истеъмолчининг фаза қаршиликлари уч фазали манбанинг (ёки тармоқнинг) фаза кучланишига уланса, у ҳолда истеъмолчининг ҳар бир фазасидаги ток ва қувват коэффициенти қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади:
ёки
ёки


ёки
Уч фазали ЭЮК, кучланиш ва токларнинг шартли мусбат йўналиши 3.2-расмдаги схемада кўрсатилгандек қабул қилинади. Ушбу расмда токнинг мусбат йўналиши қилиб генератордан истеъмолчига томон йўналиши, генератор ЭЮК нинг мусбат йўналиши эса генератор чулғамларининг охирги X, Y, Z учларидан унинг бош учлари A, B, C томон йўналиши олинган. Истеъмолчиларда кучланиш ва токнинг мусбат йўналиши қилиб уларнинг бош учларидан охирги учларига томон йўналиш қабул қилинган.
Нолинчи симдан ўтадиган ток IO тарзда белгиланади. Кирхгофнинг биринчи қонунига мувофиқ нолинчи симдаги ток линия (ёки фаза) токларининг геометрик йиғиндисига тенг, яъни


(3.3)



3.2-расмдаги схема уч фазали занжирнинг тўрт симли системаси (ёки ноль симли юлдуз усулида улаш схемаси) дейилади. Бундай система юклама носимметрик ( бўлганда қўл ланади. 3.3-расмда актив-индуктив характердаги носимметрик юклама учун қурилган фаза кучланишлари ва токларининг вектор диаграммаси кўрсатилган. Уни қуришда аввал ихтиёрий O нуқтадан фаза кучланишларининг векторлари 1200 фарқ билан чизилади. Сўнгра фаза токлари кучланишларга нисбатан кечикувчи бурчаклар остида чизилиб, ток IO нинг қиймати (3.3) ифодага биноан аниқланади.
Тўрт симли системада уч фазали занжирнинг ҳар бир фазаси мустақил занжир ҳисобланади. Фаза қаршиликларининг қийматидан қатъий назар учала фаза кучланиши ўзаро тенг, яъни Бирон фазадаги қаршиликнинг ўзгариши шу фазада ва нолинчи симдаги токнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Агар носимметрик юкламада нолинчи сим узилса, юкламаси кичикроқ фазанинг кучланиши номиналдан ортиб кетиб, шу фазадаги қаршилик қизийди ёки куйиб кетади. Юкламаси каттароқ фазанинг кучланиши эса номиналдан камайиб, тармоқдан камроқ қувват олади. Шунинг учун носимметрик юкламада фаза кучланишларининг симметриясини сақлаш мақсадида нолинчи симга сақлагич қўйилмайди. Уч фазали нотекис юкламага, асосан, электр ёритиш асбоблари ва маиший истеъмолчилар киради.

Download 339.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling