Участка комиссияси раисига эслатма
Download 16.03 Kb.
|
Участка комиссияси раисига Эслатма (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бу рақам Овоз бериш куни соат 8-00да овоз бериш бошланишида участка комиссияси раиси томонидан эълон қилинади.
Участка комиссияси раисига ЭСЛАТМА 26 апрель ҳолатига СЖБАТдан аниқланган овоз берувчилар сони участка бўйича овоз берувчиларнинг умумий сонини ташкил қилади. Бу рақам участка комиссиясининг овозларни санаб чиқиш бўйича баённомасининг биринчи бандига киритилади. Бу рақам Овоз бериш куни соат 8-00да овоз бериш бошланишида участка комиссияси раиси томонидан эълон қилинади. Округ комиссиясидан олинган бюллетенлар ҳисоби бўйича (дастлаб олинган 5 фоиз ва кейин олинган 95,5 фоиз бюллетенлар) умумий миқдори далолатнома асосида умумлаштирилади ва баённоманинг 2-бандига киритилади. Бу рақам овоз бериш куни соат 8-00да овоз бериш бошланишида участка комиссияси раиси томонидан эълон қилинади. Муддатидан олдин овоз берганлар сони аниқланади ва бу рақам баённоманинг 4-бандига киритилади. Бу рақам овоз бериш куни соат 8-00да овоз бериш бошланишида участка комиссияси раиси томонидан эълон қилинади. Овоз бериш бюллетенларини қабул қилиш ва овоз бериш кунига тайёргарлик бўйича ЭСЛАТМА Участка комиссияси раиси бюллетенни ва далолатномани қабул қилгандан сўнг участка биносига ИИБ вакили ҳамроҳлигида йўлга чиқади. Участка биносига етиб келгач овоз бериш бюллетенларини комиссия раисининг сейфига солиб муҳрлайди. Бюллетень сақланаётган бино ички ишлар ходимлари ёки миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлашга қабул қилинади. Участка комиссияси раиси округ комиссиясидан олинган барча бюллетенлар ҳисобини чиқаради ва ўзининг ёндафтарига маълумот учун ушбу рақамни киритиб қўяди. Участка комиссиясида овоз бериш кунига қадар овоз бериш бюллетенларига икки нафар комиссия аъзоси имзоси қўйилиб, участка комиссияси муҳри билан тасдиқланиб овоз беришга тайёр ҳолга келтириб қўйилади. (28-29 апрель куни). 27 апрель куни участка комиссияси котиби СЖБАТдан овоз бериш кунида фуқароларга бюллетень тарқатиш учун фойдаланадиган овоз берувчи фуқаролар рўйхатини чоп этади. 29 апрель куни Участка комиссияси раиси бу рўйхатни комиссия аъзоларига тенг миқдорда тақсимлайди. 29 апрель куни Участка комиссияси раиси тақсимлаган овоз берувчилар рўйхатидаги овоз берувчилар сонига мос равишда бюллетенларни комиссия аъзоларига тақсимлаб, далолатномани имзолашга тайёр ҳолга келтириб қўяди. 29 апрель куни эрталаб тахминан 9 – 10 лар атрофида комиссия мажлисида участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалар тақсимотини амалга оширади ва бажарадиган ишлар бўйича якуний тушунтириш ўтказади. Участка комиссияси аъзоларини 29 апрель куни кунни иккинчи ярмида (навбатчидан ташқари) бирорта йиғилишга чақириш қатъиян таъқиқланади. Барча масалаларни участка биносида ҳал этиш тавсия этилади. Участка комиссияси аъзолари 30 апрель куни эрталаб соат 7-00да участка биносига етиб келишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади. Download 16.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling