Энди ҳаммаси электронлашди - Аҳоли ҳаёти фаравонлиги ва қулайлиги йўлида жорий этилган «Ijtimoiy himoya Yagona reestri» ахборот тизими тўлиқ электронлаштирилган. Ҳозирги кунда фуқаро ушбу хизматдан уйидан чиқмаган ҳолда фойдаланиши мумкин.
- Яъни my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали моддий ёрдам олиш учун электрон ариза юборади. Ушбу ариза маълумотлари 1 кун ичида тўлиқ вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ёрдамида текширилади ҳамда фуқарога натижаси бўйича жавоб берилади.
- Фуқаро ижобий жавоб олгач, тегишли тижорат банкдаги пластик картасига пул маблағлари белгиланган муддатгача ҳар ой ўтказиб турилади. Шунингдек, салбий жавоб келганида, аниқ сабаблари кўрсатилиб, камчиликлар бартараф этилгач, қайта топшириш имконияти ҳам яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |