- Макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлашиши муносабати билан иқтисодиётнинг барча тармоқларида иқтисодий ўсишнинг тикланиши кутилмоқда.
- 2022 йилда ўсиш суръати саноатда
- 7,0 фоиз, қурилишда
- 8,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида
- 3,3 фоиз ва хизматлар соҳасида
- 6,5 фоизгача прогноз қилинмоқда.
- 2020-2024 ЙИЛЛАРДА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИ, %
- Инфляция даражасининг 2021 йил якунлари бўйича кутилаётган 10 фоизгача пасайиши шароитида, 2023 йилда ва келгуси йилларда унинг 5 фоизгача секинлашиши прогноз қилинмоқда.
- Жорий йилда ташқи иқтисодий фаолият ҳажми инқироздан олдинги миқдорларга қадар тикланиши кутилмоқда.
- 2022 йил ва келгуси икки йилда ташқи савдо айланмасининг ўсиши прогноз қилинмоқда
- 2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари 200,0 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида прогноз қилинмоқда
- (2021 йилда 170,9 трлн сўм ёки ЯИМнинг 23,6 фоизи).
- Бевосита солиқлар 68 511,1 млрд сўм бўлиб, Давлат бюджети умумий даромадларининг 34,3%ини ҳамда ЯИМга нисбатан 8,2%ни ташкил этади.
- Билвосита солиқлар 73 164,9 млрд сўм бўлиб, Давлат бюджети умумий даромадларининг 36,6%ини ҳамда ЯИМга нисбатан 8,7%ни ташкил этади.
- 2022 йил учун Давлат бюджети харажатлари 214,8 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,6%ни (2021 йилда 190,8 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 26,4% ҳисобида бўлиши кутилмоқда) ташкил этиши режалаштирилган.
-
- Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида ривожлантириш тармоқ дастурларини амалга оширишга йўналтириладиган маблағларни ошириш режалаштирилган.
-
- 2022 йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 105 503,2 млрд сўм ёки Давлат бюджетининг умумий харажатларининг 49,1% ҳисобида йўналтириш режалаштирилган.
- Аввалги йиллар каби ижтимоий харажатларнинг аксарият қисмини таълимга харажатлар (44,5%) ташкил этиши кутилмоқда. 2022 йилда таълимга жорий йилдаги кутилаётган ижрога нисбатан 6,5 трлн сўмга кўп бўлган 46,9 трлн сўмни йўналтириш режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |