5
1.I. МЕҲНАТ ТАЪЛИМИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА
ВАЗИФАЛАРИ: Фаннинг мақсади:
-талабаларнинг педагогика, психология, умум
касбий ва махсус фанлардан олган билим кўникмаларини амалга тадбиқ этиш, умумий
ўрта таълим мактаби ўқувчиларига умум меҳнат билим ва кўникмаларни
шакллантиришнинг
методлари, ташкилий шакллар ҳамда воситалар, шунингдек уларга
оид режалаштирувчи хужжатлар мазмуни билан таништиришдан иборат
Фаннинг вазифалари: -педагогик-психологик билимларни ўқувчиларда умум меҳнат,
кўникма ва малакаларини шакллантириш жараёнида тадбиқ этиш, педагогик-психологик
билимлар, танланган соҳаларга ва янги педагогк, ахборот технологиялари асосида
методик муаммоларни ҳал этиш. Меҳнат таълимини ўқитишни ташкил
этиш ва уни амалга
ошириш методикасини ўргатиш.
1.2.
ТАЛАБА ЭГАЛЛАШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН БИЛИМ, КЎНИКМА ВА
МАЛАКАЛАР ҲАМДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАР- талабалар мазкур фанни ўрганиш
жараёнида меҳнат таълимининг мақсади ва бугунги кун талаблари асосида келиб
чиқадиган
вазифаларни, меҳнат таълими мазмуни ва структурасини, метод ва
шаклларини, таълимнинг замонавий технологиялари ҳақида билим, кўникма ва
малакаларини эгаллайдилар.
1.3. ФАННИНГ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ—МЕҲНАТ
ТАЪЛИМИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ҚУЙИДАГИ ФАНЛАР БИЛАН УЗВИЙ
БОҒЛИҚДИР:
педагогика,
психология,
фалсафа,
металлар
технологияси,
машинашунослик, кесиш назарияси ва материаллар қаршилиги, физика,
математика,
радиоэлектротехника, чизмачилик, ўқув устахоналаридаги амалий ишлар ва
бошқалар.Умуман меҳнат
таълими ижтимоий гуманитар, табиий ва мутаххассислик
фанларининг барчаси билан узвий боғлиқдир. Меҳнат таълинининг бошқа фанлар билан
ўзаро боғлиқлиги меҳнат таълими машғулотларининг самарадорлигини оширишга ёрдам
беради.
Таълим сифатини ошириш учун техник воситалар: аудио-видео, кино
материаллари,
компьютерлар,
видеопроектор,
слайдлар,
замонавий
педагогик
технологиялардан, хусусан интерфаол методлардан ўринли фойдаланилса мақсадга
мувофиқ бўлади. “Ақлий ҳужум”, “Карточканинг ярмини топ”,
шунингдек, “Венн
доирачалари”, “Инсерт”, “Кластер”, “ФСМУ” ”Т-СХЕМА” каби методлардан фойдаланиш
мақсадга мувоффиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: