Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Download 455.35 Kb.
bet10/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Психология ва техника фанлари. Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги айниқса, аср охирига келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан мураккаб техникани бошқарувчи инсон онги муаммосини эчишда, иккинчи томондан, психик ҳаётнинг мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника прогрессига интилаётган бир вақтда мураккаб техника ва машиналар билан “мулоқот” қилаётган шахс фаолиятини янада мукаммаллаштириш ва унинг имкониятларига мослаш масаласи ҳам ана шу ҳамкорликда ҳал қилиниши лозим бўлган масаладир. Айниқса, мутсақил Ўзбекитсон учун мураккаб замонавий техника сир-асрорларини биладиган, унинг жамият ва фан равнақига хизматини таъминлаш қанчалик долзарб бўлса, ана шу техникага ҳар бир оддий фуқаро онги, тафаккури ва қобилиятларини мослаштириш ва “одам – машина” диалогининг энг самарали йўлларини излаб топиши жуда муҳим. Техника билан бемалол “тиллашадиган” малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ҳам техника фанлари педагогика ва психология фанлари методларидан фойдалана олсагина, муваффақиятга эришади.


Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар:



  1. Психологиянинг тармоқлари ва уларни бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлигини нима билан тушунтириш мумкин?

  2. Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши ва тадқиқот методлари

  3. Мамлакатимизда ривож топаётган ва амалий характер касб этаётган қандай психология тармоқларидан хабардорсиз?

  4. Психология фанининг қандай асосий методлари мавжуд ва улар қандай таснифланган?

  5. Кузатиш, сўроқ ҳамда психологик тестлар деганда нималарни тушунасиз?



Тавсия этиладиган адабиётлар рўйҳати:

  1. Д.Майерс. Психология. Нью-Йорк, 2006. – 916 б.

  2. Б. Крайг, Д.Бокум. Психология развития. Нью-Йорк, 2012.

  3. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. Т., Ўқитувчи 2010 й.

  4. Ғозиев Э.Ғ. Онтогенез психологияси. - .: Ўқитувчи 2010 й.

  5. Иванов П.И., Зуфарова М.Е. “Умумий психология” Т.: Ўзбекистон

файласуфлари миллий жамияти, 2008. -480б.

  1. Сирлиев Б. Н., Бекназаров A. A., Aрзиқулов Д. Н. Психология: Маърузалар тўплами. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВAкадемияси, 2005. – 136 б.

  2. Гамезо М.В., Домашенко И.А. Атлас по психологии: Информ.-метод, пособие курсу Г18 «Психология человека». - М.: Педагогическое общество России, 2004. - 276 с.

  3. Маклаков А.Г. Общая психология. – СПб.: Питер, 2003. -582с. Психология. Под ред. Е.И.Рогова. – М.: Владос, 2005. -584с.

  4. Мaxсудoвa М.A. Мулoқот псиxoлoгияси. -Т. Янги аср авлоди, 2006. - 204б.

  5. Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. – СПб.: Питер, 2007. -848с.

  6. Мухамедова Д., Муллабаева Н., Расулов А. “Умумий психология” - Тошкент ““MUMTOZ SO’Z”. 2018. -298 бет.

  7. Jo’rayev N. va boshqalar. Psixologiya tarixi. O’quv q o’llanma. Toshkent. “Noshir”. 2019. -232 b.




Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling