Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси


Download 455.35 Kb.
bet6/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.

Бироқ айрим тармоқлардаги психолог мутахассиснинг бажарадиган ишлари ва мавқеида тафовутлар ва фарқлар мавжуд. Ўзбекитсонда ҳам мутсақиллик йилларида инсон омилига берилаётган эътибор туфайли психология фани ўз ютуқларини халқ ҳўжалигининг деярли барча тармоқларига жорий этиш имконияти туғилди. Шу боис ҳам бугунги кунда мактаб психологи, саломатлик психологи тайёрлаш, реклама ва маркетинг соҳаси, бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида фаннинг амалиётга аралашуви жараёни тезлашди. Олий ўкув юртларида тайёрланаётган психолог кадрларнинг асосий сифат белгиси ҳам уларнинг амалиётда ўз билимларини тадбиқ эта олиш малакаси билан аниқланмоқда. Демак, ХХИ аср психологияси ўзининг тадбиқий характери билан ажралиб туради ва унинг тармоқлари ривожи ва самарадорлиги илмий ва назарий билимларнинг нечоғли халқ ҳўжалигининг турли тармоқларига жорий этилиши билан изоҳланади.


Қуйида бизнинг шароитимизда ривож топаётган ва амалий тус касб этаётган психология тармоқларининг қисқача тавсифларини келтирдик:
умумий психология – психологиянинг барча масалаларининг ўзига хос жиҳатларини ўрганадиган махсус соҳаси;
педагогик психология – кишига таълим ва тарбия беришни психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади;
ёш даврлари психологияси – турли ёшдаги одамларнинг туғилгандан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ва ўзаро муносабатлари қонуниятларини ўрганади;
ижтимоий психология – одамларнинг жамиятдаги биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва хулқ-атворларини ўрганади;
меҳнат психологияси – киши меҳнат фаолияти психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг психологик жиҳатларини ўрганади;
инженерлик психологияси – автоматлаштирилган бошқарув ситсемалари операторнинг фаолиятини, одам-техника ўртасида функсияларни тақсимлаш ва мувофиқлаштиришнинг хусусиятларини ўрганади;
юридик психология – ҳуқуқ ситсемасининг амал қилиши билан боғлиқ масалаларнинг психологик асосларини ўрганади;
ҳарбий психология – кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитида намоён бўладиган хулқ-атворини, бошлиқлар билан ижро этувчилар ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатларини ўрганади;
савдо психологияси – жамиятда тижоратнинг психологик шароитлари, эҳтиёжнинг индивидуал, ёшга оид, жинсга оид хусусиятларини, харидорга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди, модалар психологияси каби масалаларини кўради;
тиббиёт психологияси – шифокор фаолияти психологиясини, бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади;
иқтисодий психология – турли вазиятларда ишлаб чиқариш муносабатларига киришиш орқали хўжалик юритишни мақсад қилган шахслар, яхлит гуруҳ, жамоаларнинг иқтисодий тафаккури ҳамда иқтисодий хулқ-атворига алоқадор умумий қонуниятлар ва хатти-ҳаракат механизмларини, ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳар бир хўжалик субекти онгида акс этишини ўрганади.
Шунингдек психологияда этнопсихология, оилавий ҳаёт психологияси, бошқарув психологияси, шахс психологияси, раҳбар психологияси, психодиагнотсика ва бошқа кўплаб соҳалари мавжуд бўлиб, улар бевосита ишлаб чиқаришдан тушаётган талаб ва таклифга мос тарзда ривожланмоқда.
Табиат, жамият ва инсон тафаккурини ривожланишига оид бўлган умумий қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлар билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ёрдам беради. Рус педагоги ва психологи К.Д.Ушинскийпедагогика учун ўз аҳамиятига кўра психология барча фанлар ичида биринчи ўринда туради, деб таъкидлаган эди. Кишини ҳар жиҳатдан тарбияламоқ учун, - деб қайд этган эди К.Д.Ушинский, уни ҳар жиҳатдан ўрганмоқ даркор. Бихевиоризм йўналиши ҳайвонларда ўтказилган кузатишлар натижасига асосланган бўлиб, унинг намоёндалари Э.Торндайк ва Дж.Уотсонлар ҳисобланади. «Бихевиоризм» инглиз тилида “ҳулқ-атвор” деган маънони билдиради. Бу оқим психика ва онгни инкор қилиб, ҳулқ билан ташқи муҳит ўртасидаги муносабатларни, қонуниятларни текширишни таклиф қилади. Уларнинг фикрича, психологиянинг вазифаси стимулга (қўзғатувчи), яъни сезги аъзоларига таъсир қилаётган қўзғатувчига ўқ отиш, унга қандай жавоб реакцияси бўлишини, ёки бундай реакцияни қандай стимул туғдиришини олдиндан айтиб бера олишдан иборат. Бихевиористларнинг формуласи «S -> R» дир.


Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling