Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Муаллифлар I-МОДУЛ. УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ


Download 455.35 Kb.
bet3/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Муаллифлар


I-МОДУЛ. УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
1-МАВЗУ. УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ


Режа:
1. Психология фанининг предмети, вазифаси ва мақсади.
2. Психологиянинг илмий фан сифатида шаклланиш тарихи.
3. Психологиянинг илмий тадқиқот методлари.


Таянч иборалар: психика, физиологик механизм, рухий хоссалар, психология ва таълим технологияси, кибернетика, прогресс, мулоқот, одам – машина, техника, кузатиш, сўроқ, тест


Психология фанининг предмети, вазифаси ва мақсади.

Психология соҳасида мукаммал дарсликлар ёзила бошлаган даврга сал кам 160 йил бўлди. Шу давр ичида жуда кўплаб илмий тадқиқот натижаларини ўз ичига олган монографиялар, дарсликлар, қўлланмалар ёзилди. Лекин, бу билан фан ўзининг жамият олдидаги вазифаларини тўлақонли бажара олди, деган хулоса чиқариб бўлмади. Сабаби, психология соҳасида фаолият кўрсатган барча олимлар кўпроқ диққатларини мавҳум шахс ва индивидуал психологияга қаратдилар. Ваҳоланки, инсон, унинг баркамоллиги, жамият тараққиётига бевосита таъсири масаласи ўта долзарб ва муҳим муаммолар қаторидан жой олди.


ХХ асрда эришилган ютуқларидан энг муҳими шу бўлдики, инсон ўз ақли-идроки, тафаккури ва ижодий салоҳияти билан мураккаб техника, электроника ва бошқа шунга ўхшаш глобал технологияларни кашф этди. Лекин шу билан бирга ана шундай мураккаб технологияларни яратган инсон ва унинг ҳаёти билан боғлиқ муаммолар камаймади. Вақти келганда, шундай далилларга тўғри келамизки, мураккаб электрон техникани яратган ўта ақлли инсон ўзи ва ўз атрофидагиларнинг руҳий кечинмаларини тўғри баҳолай олмаслиги сабабли, ўзини ночор ва кучсиз сезиши мумкинлигини ҳаёт исботлади.
ХХI аср бўсағасида жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби дунё харитасида муносиб ўрин олган мустақил Ўзбекисонда ҳам барча соҳаларда туб ислоҳотлар бошланди. Бу ислоҳотларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам юқори савияга кўтариб, унинг кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини бевосита тараққиёт, ривожланиш ва сивилизатсия билан узвий боғлади. Бундан инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз ўрнида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида қайғуриши муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди. Фанда янги йўналишлар, янгича ёндошувлар пайдо бўлди. Масалан, синергетик ёндошув барча фанларда бўлгани каби психология, унинг тармоқлари ҳамда у билан турдош бўлган фанлар мисолида яққол намоён бўла бошлади. Эслатиб ўтамиз, “синергетлар” сўзи грекча “сйнергетес – ходимлар, шериклар” сўзларидан олинган бўлиб, синергия – сйнергиа ҳамкорликдаги, ҳамжиҳатликдаги ҳаракат маъносини англатади. Яъни, инсон ва унинг психологиясини ўрганиш ва унга таъсир кўрсатишда гуманитар фанларнинг ҳамкорликдаги ривожланиши ёки бошқача қилиб айтганда, ушбу фанлар мақсадларининг муштарак уйғунлашуви шахс иқтидори ва қобилиятларини ривожлантиришнинг ишончли воситаси сифатида қаралади.
Бундан ташқари, янги давр фанларини ривожлантиришга акмеологик ёндошув ҳам мавжудки, унга кўра, ҳар бир фаннинг инсон учун аҳамияти ва ўрни ўша фанларнинг шахс камолотига қўшажак ҳиссанинг салмоғини белгилаш ва баҳолашни тақозо этади. (Акмеология грекча “акме – чўққи, юқори поғона, гуркиратувчи куч” маъноларини билдиради ва унинг предмети деганда инсоннинг ўзини-ўзи ривожлантириш ва ўзлигини англашини юқори даражаларига этишга ўргатувчи фанлар мажмуи тушунилади).
Инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқтидорини ташкил этишни билиш, ҳар қандай ёш даврда ҳам оптимал равишда ишга яроқлиликни, турли ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрликни таъминлаш, янгича фикрлаш ва тафаккур қилиш, рўй бераётган жараёнларни объектив ва тўғри идрок қилиш қобилиятини ривожлантириш муаммосини илгари сурди.
Шундай қилиб, янги давр ҳар бир инсондан ўз ички имкониятларини адекват билиш, шу билимлар заҳираси билан яқинлари ва ҳамкасблари психик дунёсини билишни талаб қилмоқда. Буюк Суқрот ўз даврида “Ўз-ўзингни бил!” деган шиорни ўртага ташлаган эди. Янги давр бу билимлар ёнига “Ўз ёнингдагиларни ва уларнинг қилаётган ишларини ҳам бил”, деган шиорни ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Айни шу муаммони эчишда ҳозирги замон психология илми ва амалиётининг роли бениҳоя каттадир.
Анъанага айланиб қолган ҳодисалардан бири шуки, психология ва у ўрганадиган ҳодисаларни фақатгина ушбу фан билан бевосита шуғулланадиган кимсалар ўрганиб келишган, зеро, психологик ҳодисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил этиши керак. Янги давр ва унинг ўзгаришларга бой ҳаёти энди ҳар бир кишининг психик ҳодисалар қонуниятларини билиш ва шунга мос тарзда оқилона ва омилкорона иш юритиш заруратини талаб қилмоқда.
Бошқа фан соҳалари, айниқса, тиббий-биологик изланишларда инсон ва унинг мураккаб тузилиши, руҳий ҳаётига қизиқиш ортиб борган сари секин-атса психик жараёнларнинг ҳам яхлит бир тизими бўлиши ва уни ҳам фаннинг ютуқларидан фойдаланган ҳолда ўрганиш мумкинлиги ғояси пайдо бўлди. қолаверса, ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, инсон руҳияти тўғрисидаги психологик ҳамда фалсафий қарашлар билан табиий-илмий (анатомик, физиологик, биологик, биохимик ва бошқалар) қарашлар ўртасида тафовутлар чиққани сари унинг алоҳида фан сифатида шаклланиши зарурати ортиб борди. Олимлар орасида айнан инсон руҳий оламини изчил ва тизимли ўрганишга эҳтиёж пайдо бўлди.



Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling