Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Download 455.35 Kb.
bet5/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Психологиянинг тармоқлари.

Психологиянинг алоҳида тармоқларини дифференсиасия қилиш энг аввало ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти кечадиган соҳалар ва уларнинг вазифаларидан келиб чиқади. Ҳозирги даврга келиб психологияни инсон шахси ҳақидаги энг муҳим фанлардан бири сифатидаги аҳамиятини ҳамма тан олмоқда. Инсон шахсининг эса бевосита кириб бормаган соҳасини топиш қийин.


Психология иқтисодиёт, таълим-тарбия, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ ҳўжалиги, кибернетика, ахборотлар технологиялари каби қатор халқ хўжалиги соҳалари билан алоқадор фан тармоғи ҳисобланади. Чунки ҳамма соҳада инсон шахси фаолият кўрсатар экан, ҳар бир соҳада ишни самарали ташкил этиш, инсон хулқ-атворини турли вазиятларда бошқариш учун инсон психологиясини, шахслараро муносабатлар психологиясини, одамларнинг турли вазиятлардаги хулқ-атвор нормаларини билиш, техниканинг инсон қобилиятларига мос тарзда яратиш ва иккинчи томондан, тафаккур ва ҳаракатларни технологик нормаларга кўра тарбиялаш ва мослаштириш муҳимдир. Шунинг учун ҳозирги давр мутахассислари психологик билимлардан бохабар бўлишлари лозимдир.
Қуйида, яъни 2-расмда психологиянинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси замонавий кетма-кетлиги тартиб билан ёритилган. Фан сифатида психология аввало, “ижтимоий гуманитар”, сўнгра “табиий, аниқ ва техника” ва энг охирида “иқтисодиёт” блокидан ўрин олган бир қатор фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, бу том маънода унинг жамиятда амалий аҳамияти ортиб бораётганлигидан дарак беради.
Психологиянинг 300дан ортиқ тармоқлари фан сифатида ривожланаётганлиги ҳозирги кунда унинг фанлар тизимида янада мутсаҳкамланаётганлигидан далолат беради.
Демак, психолог дипломига эга бўлган мутахассис ўз иқтидори ва қизиқишлари, олий мактабда олган таълимига кўра у ёки бу турдаги психолог ихтисосини эгаллаши мумкин. қуйида Америка қўшма Штатлари (АқШ) ва Россия Федерасияси (РФ)да тайёрланадиган ихтисосликлар рўйхатини келтирамиз, ваҳолангки, улар халқ ҳўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилишлари ва ўз билимларини жорий этишлари мумкин.
Америкада ҳам, Россияда ҳам деярли бир хил психологиянинг тармоқлари мавжуд ва улар ўша жамиятнинг муаммоларидаги умумийликдан келиб чиқади.



Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling