Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
-МАВЗУ; ДИҚҚАТ ВА ХОТИРА ПСИХИК ЖАРАЁНЛАР СИФАТИДА
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Диққат хақида умумий тушунча ва унинг хусусиятлари
5-МАВЗУ; ДИҚҚАТ ВА ХОТИРА ПСИХИК ЖАРАЁНЛАР СИФАТИДА.
Режа: Диққат хақида умумий тушунча унинг хусусиятлари Хотира ҳақида умумий тушунча Хотира жараёни ва унинг қонуниятлари Хотиранинг физиологик асослари Таянч иборалар: физиологик, адаптация, мия, анализатор, диққат, хотира, меҳнат, ўқув, индивид, сезги, хотира, тафаккур, ҳаракат, нерв, система, паришонхотир, эмотционал, феномен, конкрет, консолидация, антероград, ретроград, антероретроград, амнезия, индивидуал-типологик, этималогия Диққат хақида умумий тушунча ва унинг хусусиятлари Диққат – киши фаолиятнинг барча турлари, энг аввало меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининг муҳим ва зарур шартидир. Таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларкан, буюк рус педагоги К.Д.Ушинский «... диққат айнан шундай бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради.» - деб ёзган эди. Диққат – индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлан-тирувчи фаоллик даражасини оширилишини тақазо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлигидир. Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида намоён бўлиши мумкин. Ҳосил бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг 2 та асосий тури – ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд. Ихтиёрсиз диққат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб - қувватланади. Ихтиёрий диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат эътибордир. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатдан ташқари унинг яна бир алоҳида тури – иҳтиёрийдан сўнгги диққатни алоҳида кўрсатиш мумкин. Диққатнинг қуйидаги ҳусусиятлари мавжуд: Диққатнинг барқарорлиги, кўчиш тақсимланиши ва кўлами. Диққатнинг ҳар хил сифатлари бир – бирларига боғлангандир. Барқарорлик – диққатнинг замон ичидаги таърифидир. У жадал диққатни сақлаб туришнинг давомлилиги билан белгиланади. Киши бажариладиган ишининг муҳимлигини, аҳамиятини англаб этган тақдирда диққат ғоят барқарор бўлиши мумкин. Диққатнинг барқарорлиги унинг харакатчанлик хусусияти билан боғлиқдир. Диққатнинг ҳаракатчанлик хусусиятларидан бири унинг ўзгарувчанлигидир. Бунга мисол қилиб, соатнинг жуда ҳам зўрға эшитилиб, турган чиқиллашига қулоқ солар эканмиз, биз товушни гоҳ сезамиз, гоҳ уни сезмай қоламиз. Диққат психиканинг алоҳида томони ва формаси ҳисобланмайди, шунингдек қандайдир биронта функцияни бажаришга ҳам кўчмайди. Мақсадга йўналган, интенсив-психик фаолиятнинг структурали ва функционал асоси ўзгаришига, маҳсулдорлиги ортишига ва миянинг барқарор ишлашига олиб келади. Киши диққати меҳнат фаолиятига, фаолият жараёнига, меҳнат қуролларига йўналтирилади. Диққат предметлари бир хил эмас, балки ҳар хил фаолият турларида ҳар хил бажариладиган меҳнат операциялари ва воситалари киши меҳнат предметига таъсир қилади. Буларга боғлиқ равишда диққатни фаолият турларида ўрганишда ва ҳар хил образли психологик муаммолар вужудга келади. Ўтказилган текширишлар асосида диққат кўп функцияли жараёндир, деган хулосага И. В. Страхов келади. Бу функцияларни амалий бажариш-меҳнат, ўқиш, илмий ва бошқа фаолият турларидан биронтасининг шарт-шароити маҳсулдорлигидир. Фаолиятнинг ҳар бир тури диққатга алоҳида масъулият юклайди. Шунинг учун унинг функцияси фаолиятнинг шу турига тўғри келиши жуда муҳимдир. Диққат тафаккур билан биргаликда акс этади. У билиш жараёнининг тиниқ ва асосли бўлишининг сабабчисидир. Бу йўналишда, айниқса ижодий илҳомланишнинг ҳисобга олмаганда, диққатнинг қидирув ориентировкаси муҳим аҳамиятга эга. Диққатнинг назорат қилиш-тузатиш функцияси ҳам унчали кам аҳамиятга эга эмас. Бироқ унинг шакллари меҳнат ва ўқув фаолиятининг ҳар хил даврларида бир хил намоён бўлмайди. Диққат кишиларнинг алоҳида муносабатларида, жамоада ўзига хос функция бажаради. Шахснинг кузатувчанлигида, ўзга одамларнинг психик ҳолатини тушунишда, зийракликнинг фаол шаклларида (меҳрибонликда, ғамхўрликда, ишдаги ёрдамда) диққат акс этади. Зийракликнинг меҳнатда ва шахслараро муносабатда ахлоқий-психологик аҳамиятга эга бўлади. Бунга мувофиқ зийракликнинг мотивацияси ўрганилади. У акс эттиришнинг яққол шаклларида ва тарбиялаш ҳақидаги масалаларда кўриб чиқилади. Зийракликнинг бундай ўрганилиши унинг таҳлилида ва шахс психологиясида янги йўналишдир. Тадқиқотчи ўз ишларида диққатни ўрганишнинг кўрсатилган жабҳаларини синтез қилишга интилади. Юқорида баён қилинганлардан кўриниб турибдики, И. В. Страхов диққатнинг билиш жараёнидаги аҳамиятига, унинг фаол психологик акс эттириш имкониятига алоҳида эътибор беради. Шунингдек, диққат билиш фаолиятининг борлиқ билан алоқаси кенг ва чуқур акс этишининг муҳим механизми эканлиги таъкидланади. Диққатнинг кўчиши – субъектнинг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга, бир объектдан иккинчи объектга, бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга атайлаб ўтишида намоён бўлади. Диққатнинг кўчирилишида анчагина индивидуал фарқлар мавжуддир. Баъзи одамлар бир фаолиятни қўйиб, иккинчисини бажаришга тез ва осонгина киришиб кетса, бошқаларига бундай тарзда ўтиш учун узоқ вақт ва анчагина куч - ғайрат сарфлашга тўғри келади. Ҳозирги кўпгина касблар айнан диққатнинг кўчувчанлигига нисбатан юксак талаблар қўймоқда. Диққатнинг кўчиши билан бир қаторда унинг бўлинишини ҳам алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Диққатнинг бўлиниши деганда унинг асосий фаолиятдан уни муваффақиятли бажариш учун аҳамиятсиз объектларга ихтиёрсиз кўчирилиши тушунилади. Индивиднинг «шовқинга чидамлилиги»да, яъни унинг алаҳситадиган қўзғатувчилар таъсир қилиб турган шароитларда ҳотиржам ишлаш қобилиятида анчагина индивидуал фарқлар бор. Бу фарқлар нерф системасининг кучи билан боғлиқ, деб фараз қилинади. Жумладан, кучли асаб системасига эга бўлган шахсларда турли хилдаги ақлий топшириқларни бажариш чоғида ҳатто диққатнинг бўлинишига олиб келиши мумкин бўлган шароитларда ҳам фаолиятнинг самарадорлиги бирмунча ошиши мумкин. Нерф системаси заифлигида қўзғатувчиларнинг чалғитувчи таъсир этиши бошқа бир хил шарт-шароитлар (фаолиятга нисбатан муносабат, мотивлар ва хоказолар) фаолиятнинг кўрсаткичлари пасайиб кетишига олиб келиши мумкин. Диққатнинг тақсимланиши – иккита ва ундан кўпроқ фаолият турларини айни бир вақтнинг ўзида (бирга қўшиб) муваффақиятли бажариш имконияти билан боғлиқ хусусиятдир. Диққатнинг юксак даражада тақсимланиши – кўпгина ҳозирги замон меҳнат турлари муваффақиятлилигининг муқаррар шартларидан биридир. Операторлар иши шуни талаб қилади. Диққатнинг тақсимланиши педагогик фаолиятда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Диққатнинг ҳусусиятлари қаторига айни бир вақтнинг ўзида аниқ-равшан идрок этиладиган объектлар сони билан белгиланадиган кўлами ҳам киради. Кўплаб содда объектлар (ҳарфлар, шакллар) 0,07 – 0,1 секунд вақт оралиғида идрок этилган тақдирда катта ёшдаги кишида диққатнинг кўлами 5-7 элементга тенг бўлиши аниқлангандир. Диққатнинг кўлами идрок этиладиган объектларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Кўлам, тақсимланиш, кўчиш ўртасидаги чегараларни амалга пайқаб олиш қийин, улар ягона диққат хоссасининг ҳар хил қирраларидир. Диққатнинг салбий жиҳатларидан бири – паришонхотирликдир. Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида жадал бир нарсага қаратишга лаёқатсизликда, диққатнинг осонгина ва тез – тез бўлиниб туришида намоён бўлиши мумкин. Паришонхотирлик бу кўриниши кўпинча иш қобилияти сусайиб кетишининг ва хулқ - атвордаги уюшмаганликнинг сабабларидан бири ҳисобланади. Қачонки, киши ишга берилиб кетиб, ўз ўй-хаёли, кечинмалари билан машғул бўлган шундан бошқа ҳеч нарсани кўрмаётган ва эшитмаган ҳолларда ҳам «паришонхотирлик» ҳақида сўз юритилади. Бу хилдаги паришонхотирлик кундалик ҳаётда, амалий фаолиятда, кишининг теварак – атрофдаги олам билан муносабатини мушкуллаштириб қўяди ва шунинг учун ҳам унга диққатнинг нуқсони сифатида қаралади. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling