Биринчиси - бошқарув тизими;
Иккинчиси - стимуллаштириш тизими;
Учинчиси – стабилизатсиялаш тизими;
Тўртинчиси - индикатсиялаш тизими.
Шахснинг ана шу сотсиал аҳамиятга эга бўлган барча сифатлари ижтимоий тараққиётнинг юксак онгли фаолиятчиси сифатидаги шахснинг ҳулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларини белгилайди.
Биринчи тизимнинг ҳосил бўлишида анализаторлар ўртасидаги доимий табиий алоқани акс эттирувчи филогенетик механизмлар катта рол ўйнайди. Бироқ, бу илгари юқорида таъкидлаб, ўтганимиздек онтогенез протсессида филогенетик анализаторлар ўртасидаги алоқа вақтли алоқалар билан органик жиҳатдан қўшилиб келадилар. Бунда мазкур тизимнинг ичида персептив тизимига ўтиб кетадиган юксак даражада интегратсияланган маълум ички сенсор комплексларни ҳосил қилади. Бундай комплекслар қаторига нутқ, эшитиш, кўриш ҳамда сенсомотор комплексларни киритиш мумкин. Мана шу комплексларнинг ҳаммаси одамнинг ҳаёт-фаолияти жараёнида ўзаро бир-бири билан доимий алоқага киришиб, сенсор-персептив уюшишнинг ягона функсионал динамик тизимини яратади. Инсоннинг сенсор-персептив жиҳатлари доимо такомиллашиб боради.
Иккинчи тизим барқарор психик ҳолатларни ўз ичига олади. Бу ҳолатлар боланинг аниқ мақсадни кўзловчи ва фойдали фаолиятининг онгли субъекти сифатида бола бошлаган илмларининг дастлабки йилларидаёқ шакллана бошлайди. Темперамент, интеллект, билим ва муносабат ана шундай хусусиятлар жумласига киради.
Учинчи тизим - шахсни арбоб сифатида стабилизатсия тизимидир. Йўналтирилганлик, қобилият, мустақиллик ва характер унинг таркибий қисмини ташкил этади.
Йўналтирилганлик - шахснинг интеграл ва генерализатсия қилинган хусусиятидир.
Интеграл – (лотинча – бутун, тикланган) – узвий боғликлик, бутунлик, бирликдир.
Генерализация – (лотинча – умумий, бош) – шартли ва шартсиз рефлексларнинг умумлашуви.
Йўналтирилганлик билим, муносабатларнинг ҳамда шахснинг хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларида ижтимоий аҳамият этакчилик қилган мотивларнинг бир бутун эканлигида ўз ифодасини топади. Бу хусусият одамнинг дунёқараши, қизиқишлари ва маънавий эҳтиёжларида намоён бўлади.
Йўналтирилганлик структурасида ғоявий эътиқод катта рол ўйнайди. ²оувий эътиқод - бу билимнинг, ўша шахсга хос бўлган интеллектуал, эмотсионал ва ирода сифатларининг синтези, ғоялар ва хатти-ҳаракатлар бир бутунлигининг негизидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |