Уч=ыр\он туман, +ай=и +ФЙ, Бо\кыча мащалласида
Download 266 Kb.
|
Х.Кодиров тахлилий
Ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатнинг пайдо бўлиш сабабларини “лекин, ушбу медалнинг иккинчи тарафи ҳам бор...” иборасини қўлланилиши таҳлили.
Прокуратура органлари томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлилларга кўра бугунги кунда истеъмолга шиддат билан кириб келаётган хорижий атамалар халқимиз орасида оммалашиб кетаётгани кузатилмоқда. Масалан, “реконструксия”, “утилизатсия”, “рекреатсия”, “прогноз”, “резерват”, “питомник” каби иборалар қонунчилик нормаларининг ҳам матнида тез-тез учраётганлигини кўрамиз. Истеъмолга кириш учун ўз навбатини кутаётган сўзлар ҳам кам эмас, булар: “стандарт, инаугуратсия, проводка, экспедитсия, буфер, браконерлик, ансамбл” ибораларидир. Ҳолбуки, маҳаллий давлат бошқарувида улар кенг истеъмолда эканлиги кузатилмоқда. “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида “янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин ва Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги билан ўзбек тилига жорий этилади” деб белгиланган. Аслида, хозирги кунда кириб келаётган чет эл сўзлари муомилада фойдаланиш учун илмий асосланмаган сўзлардир. Қонунчиликда кўлланилаётган сўзлар эса халқаро ҳуқуқда қўлланиб келинаётган сўзлардир. Юқорида кўрсатиб ўтилган “реконструксия”, “утилизатсия”, “рекреатсия”, “прогноз”, “резерват”, “питомник” каби иборалар халқаро ҳуқуқда қўлланиб келинаётган иборалар хисобланади. “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси матнлари, агар шартноманинг ўзида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилида ва аҳдлашувчи томоннинг (томонларнинг) тилида ёзилади” деб белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси кўп миллатли жамият бўлиб, унда яшайдиган ҳалқлар ўз тилларида муомила қилишлари ва ҳуқуқларини амалга оширишда қатнашишлари таъминланган. Бунга мисол ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конститутсиявий ҳуқуқларига монелик қилмайди” деб белгиланганлигидир. Шундан келиб чиқиб, тилимизга келиб қўшилаётган сўзлар оқимини қабул қилмасликни иложи йўқ. Eнг асосийси, хозирги кунда дунёда фан, текника ривожланиши натижасида пайдо бўлаётган сўзлар ва сўз бирикмаларини бизнинг тилимида муқобили йўқлиги хам айни ҳақиқат. Download 266 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling