Учун музокарага ўтиш ҳАҚида (4-1001-2201/55326 -сонли иқтисодий иш юзасидан) 2022 йил 15 ноябр Тошкент шаҳри


Download 23.47 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi23.47 Kb.
#1161583
Bog'liq
Дилнура Иброхим Фарм МЧЖ Бухоро


НИЗОНИ КЕЛИШУВ АСОСИДА ҲАЛ ЭТИШ
УЧУН МУЗОКАРАГА ЎТИШ ҲАҚИДА
(4-1001-2201/55326 -сонли иқтисодий иш юзасидан)


2022 йил 15 ноябр Тошкент шаҳри

Даъвогар МЧЖ «ASKLEPIY» ЧЭК номидан ишончномага асосан ҳаракат қилувчи Н.И.Салимов, «Dilnura Ibrohim Farm» масъулияти чекланган жамияти асосий карздор номидан устав асосида харакат килувчи директор __________________________, “Медиация тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судидакўрилаётган 4-1001-2201/55326-сонли иқтисодий ишни суд қарори қабул қилингунга қадар медиация жараёнида медиатив келишув асосида ҳал этиш учун келишдилар.


Томонлар вакиллари бир овоздан "HUMO-HUQUQ" Адвокатлик бюроси директори, адвокат (Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 10 март куни берилган 1766-сонли Лицензия) Эрданаев Салим Саифназаровични медиатор сифатида сайлайдилар.
Нопрофессионал асосдаги медиатор С.С.Эрданаев
МЧЖ «ASKLEPIY» ЧЭК
Ишончли вакили Н.И.Салимов
«Dilnura Ibrohim Farm» масъулияти чекланган жамияти
директори __________________________

М Е Д И А Т И В К Е Л И Ш У В
(4-1001-2201/55326 -сонли иқтисодий иш юзасидан)


2022 йил 15 ноябр Тошкент шаҳри

МЧЖ «ASKLEPIY» ЧЭК (кейинчалик матнда 1-ТОМОН деб юритилади) номидан 2022 йил 22 февралдаги Д-28-сонли ишончномага асосан ҳаракат қилувчи вакил Н.И.Салимов, «Dilnura Ibrohim Farm» масъулияти чекланган жамияти асосий карздор (кейинчалик матнда 2-ТОМОН деб юритилади) номидан Низом асосида ҳаракат қилувчи директор ____________________., (кейинги ўринларда “Томонлар”) - HUMO-HUQUQ" Адвокатлик бюроси директори, адвокат (Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 10 март куни берилган 1766-сонли Лицензия) Эрданаев Салим Саифназарович (нопрофессионал медиатор) раислигида «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) асосан қуйидаги медиатив келишувни имзолайдилар:


Судга қуйидаги даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Томонлар ўртасида 05.01.2022 йилда махсулот етказиб бериш юзасидан №А-5638-сонли шартнома тузилган. Тегишли ҳисоб-фактураларга асосан жами: 14 771 866,96 сумлик, товар шартномага асосан 1-ТОМОН томонидан 2-ТОМОН га етказиб берилган.
Бирок, судга даъво аризаси тақдим этилгунга қадар 2-ТОМОН тарафидан карздорлик умуман тўланмаган бўлиб, унинг 1-ТОМОН олдидаги асосий қарздорлик суммаси 12 571 748,85 сўмни ташкил этган.
1-ТОМОН тарафидан 2-ТОМОН га юборилган 14.09.2022 йилги №Т-9587-сонли сонли талабнома Жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Карздорлик суммасини ўз вақтида тўлиқ тўламагани учун шартноманинг 5.3. бандига асосан тўловнинг кечиктирилган ҳар бир куни учун тўланмаган қарздорлик суммаси миқдорининг 0,4 % миқдорида пеня тўлашга мажбур, лекин ҳисобланадиган пеня суммаси миқдори тўланмаган муддати ўтган асосий қарздорлик суммаси миқдорининг 50% идан ошмаслиги лозим.
Шунга кўра, 2-ТОМОНдан ундирилиши лозим бўлган пеня ҳисобланган булиб, 21.10.2022 йил холатида 660 264 сумни ташкил этган.
Мажбуриятлар 2-ТОМОН тарафидан ўз вақтида лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси 1-ТОМОН манфаатида юқоридаги қарздорликларни ундириш ҳақидаги 2022 йил 21 октябр куни 46737/09-01-сонли даъво аризаси билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган ва юқоридаги қарздорликларни ундириш сўралган.
Мазкур низо юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судида 4-1001-2201/55326 -сонли иш қўзғатилиб, суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. (судья Муротов Нуриддин Намозович)
Томонлар Қонун принципларига амал қилгани ва томонларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлгани ҳолда, ихтиёрийлик асосида мазкур низо юзасидан ўзаро 2-ТОМОН 1-ТОМОНга низо юзасидан жами қарздорликларни, 2022 йилнинг 17 ноябр кунига қадар тўлаб берса 1-ТОМОН хисобланган 660 264 сум пенядан тулик воз кечиши борасида келишувга эришдилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
131-моддасига асосан Тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Юқоридагиларга асосан, тарафлар қуйидаги мазмунда медиатив келишувни тузадилар:
Мазкур келишув томонлар учун мажбурий кучга эга ва унда кўсатилган муддатлар ва шартларда ихтиёрий равишда бажарилади.
Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқларини химоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилишга ҳақли.
Томонлар Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, давлат божи тўланмаслигини инобатга оладилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-прим бандига кўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асос бўлиши инобатга олинади.
Олдиндан тўланган почта харажатларини тўлаб беришни жавобгар ўз зиммасига олади.
Ушбу медиатив келишув ўзбек тилида тўрт нусхада тузилган бўлиб судга ва томонларга ҳамда медиаторга бир нусхадан тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида” ги Қонуннинг 3-моддасига асосан адвокат медиатор сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур медиатив келишув “Нопрофессонал асосдаги Медиатор” "HUMO-HUQUQ" Адвокатлик бюроси адвокати С.С.Эрданаев ҳузурида 4 нусхада тузилди, тарафлардан эътироз бўлмагач, имзоланди ва тарафларда бир нусхадан, нопрофессионал асосдаги медиаторга ва судга 1 нусха тақдим этилади.



ДАЪВОГАР”
МЧЖ «ASKLEPIY» ЧЭК
Ишончли вакили

ЖАВОБГАР”


«Dilnura Ibrohim Farm» масъулияти чекланган жамияти директори

Нопрофессионал асосдаги Медиатор”


"HUMO-HUQUQ" Адвокатлик бюроси директори, адвокат



Н.И.Салимов ______________
__________________________. ______________


С.С.Эрданаев___________________



Download 23.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling