Ҳуд алайҳиссалом Муаллиф
Download 163.59 Kb.
|
Ҳуд алайҳиссалом
Ҳуд алайҳиссалом Муаллиф: 06.02.2013 20:02 Ҳуд алайҳиссаломнинг номлари Қуръони каримда 7 марта зикр қиинган:
“Од (қабиласи)га биродарлари Ҳудни (пайғамбар этиб юбордик). У айтди: «Эй, қавмим! Аллоҳга сиғинингиз! Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқдир! Сизлар (сохта илоҳларни) фақат ўзларингиз тўқиб олувчисиз. Эй, қавмим! Cизлардан (элчилик хизмати учун) ҳақ сўрамайман. Менинг ажрим (мукофотим) фақат мени яратган Зот зиммасидадир. Ақлни ишлатмайсизларми?! Эй, қавмим! Раббингиздан мағфират (кечирим) сўрангиз, сўнгра Унга тавба қилингиз, шунда У осмондан (ёмғир) ёғдирар ва қувватингизга қувват қўшар. Эй, қавмим! Раббингиздан мағфират (кечирим) сўрангиз, сўнгра Унга тавба қилингиз, шунда У осмондан (ёмғир) ёғдирар ва қувватингизга қувват қўшар. (Улар) дедилар: «Эй, Ҳуд! Бизга бирор ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг (қуруқ) гапинг билан илоҳларимизни тарк этувчи ҳам, сенга ишонувчи ҳам эмасмиз. Сени балким илоҳларимиздан бирортаси чалиб кетгандир, деб биламиз». (Ҳуд) деди: «Мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизки, мен сизлар келтираётган ширкдан безорман. (Зеро, у) Аллоҳдан ўзгадир. Бас, энди ҳаммангиз менга макр қилаверинг, сўнгра менга (уни) кечиктириб ўтирмангиз! Мен Раббим ва Раббингиз – Аллоҳга таваккул қилдим. Ўрмаловчи (жонивор) борки, унинг инон-ихтиёри (тасарруфи) Унинг қўлидадир. Албатта, Раббим тўғри йўлдадир. Агар сизлар (имон ва тавбадан) бош тортсангиз, бас, сизларга етказишим топширилган нарсани сизларга етказиб бўлдим. Раббим сизлардан бошқа қавмни ўринларингизга халифа қилиб келтирур. Сизлар эса, Унга зарар етказа олмайсиз. Албатта, Раббим ҳамма нарсани қўриқловчидир». Амримиз (шамол азоби) келгач, Ҳудни ва у билан бирга имон келтирганларни Биздан (бўлмиш) марҳамат туфайли халос этдик ва уларга қаттиқ азобдан нажот бердик. Ана шулар Од (қабиласи)дир*. (Улар) Парвардигорларининг оятларини инкор этдилар, пайғамбарларига итоатсизлик қилдилар ва ҳар қандай золиму қайсарларнинг буйруқларига эргашдилар. Уларга ушбу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат етиб турур. Огоҳ бўлинг, албатта, Од (қабиласи) Парвардигорларини инкор этган эдилар. Огоҳ бўлинг, Ҳуднинг қавми – Од (қабиласи)га ҳалокат муқаррардир!” (11: 50-60) Ибн Аббос роҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: Араб тилида биринчи бўлиб гапирган киши Ҳуд алайҳиссаломдир. Од қавми Ҳазрамавт шимолидаги Аҳқоф ерлариди истиқомат қилар эди. Бу ерларнинг шимолида ар-Рубъулҳолий саҳроси, шарқий томонида эса Уммон давлати жойлашган. Од қавми: Вадд, Суваъ, Яғус, Яуқ ва Наср номли будларга ибодат қилар эди. Ибн Аббос роҳматуллоҳи алайҳи: Улар Ҳаттор номли санамга сиғинган, деганлар. Ҳалок бўлган Од қавми аввалги одлар бўлиб, кейинги одлар қаҳтон ва сабълардан иборат бўлиб Яманда яшайдилар. Баъзилар уларни самуд қавми дейишган. Ҳазрамавт халқининг айтишича, Од қавми ҳалок бўлгач, Ҳуд алайҳиссалом вафотларига қадар Ҳазрамавт ерларида яшаганлар, сўнг Ҳазрамавт шарқига, Барҳут водийси яқинидаги Тарим шаҳрига дафн этилганлар. Фаластинда Ҳуд алайҳиссаломнинг қабри бор дейишади, лекин бу нотўғри. Download 163.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling