Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш


-кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича


Download 46.47 Kb.
bet2/4
Sana28.10.2023
Hajmi46.47 Kb.
#1729829
1   2   3   4
Bog'liq
ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ

-кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тегишли чоралар кўрилмаганлиги;
-“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар доимий ва барқарор даромад манбаини шакллантирганлигини ўрганилмаганлиги;
-дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишини назорат қилинмаганлиги;
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларнинг аҳволи, оилавий шароитидан ҳар ҳафта хабар олиш вазифаси тўлиқ бажарилмаганлиги;
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 6208-сон фармонига асосан сектор раҳбарлари қуйидагиларга эътибор қаратмаган:
- деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни патронажга олиш тизимини жорий қилинмаган;
- “устоз-шогирд” тамойили асосида ёшларга ер ажратиш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилмаган;
- ёзги таътил даврида ёшлар ўртасида спорт ҳамда ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларини ташкил этилмаганлиги.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5020-сон қарорга асосан “Аёллар дафтари” билан манзилли ишланмаган, хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат қилинмаган, шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича “йўл хариталари”ни ижроси тўлиқ амалга оширилмаган ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳар ойда ҳисобот берилмаганлиги;

Download 46.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling