Ҳудудларнинг ривожланишида лойиҳа бошқаруви стандартларини жорий этиш методикаси


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana25.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1065779
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12 Isaqova

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil 
113 
3/2019 
(№
 
00041)

 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қисқа муддатда инновацияга 
йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга ва инновацияларни кенг жорий этиш 
учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 
Шу билан бирга, мазкур йўналишда баъзи бир муаммолар мавжуд. Хусусан, 
мамлакатда лойиҳа бошқарувининг мақсадли жорий этилиши амалга оширилмаяпти 
ва лойиҳа бошқаруви соҳасида миллий стандарт мавжуд эмас. Шунингдек, лойиҳалар 
таҳлили учун маълумотларнинг йўқлиги лойиҳа бошқаруви ривожи ва уни тартибга 
солиш 
ҳолатини 
баҳолашни 
мураккаблаштиради. 
Хусусан, 
Президентимиз 
таъкидлаганидек: «Иқтисодиётда бошқарув тизими эскиргани, инновацион ғояларни 
қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий қилинмагани ҳам 
жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шунингдек, технологик қолоқлик, ресурс ва 
энергияни тежайдиган технологиялар, муқобил энергия манбаларини татбиқ 
этишнинг сустлиги ҳам иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиқ бўлмоқда...Энг ёмони, 
истиқболли йирик лойиҳаларни белгилаш ва амалга оширишда жиддий хатоликларга 
йўл қўйилгани, хорижий кредитлар самарасиз ишларга сарфлангани иқтисодиёт 
ривожига халақит бермоқда» [1]. Бу эса ўз навбатида инновацион иқтисодиётга 
ўтишда турли тўсиқларни вужудга келтиради.
 
Тадқиқот методологияси 
Лойиҳа бошқаруви тизимларини жорий этишда тизимли ёндашув, тарихий 
статистик усуллардан, қиёсий таҳлил ва сўровнома усулларидан фойдаланилади. 
Ушбу усуллар лойиҳа бошқаруви тизимларининг таъсир қилувчи омилларини 
аниқлаш ва уларнинг инновацион иқтисодиёт билан узвий алоқаси ва унга таъсир 
даражасини баҳолаш имконини беради.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling