Угрити коллексиясидаги техник сортларнинг виночиликка яроқлилигини урганиш Yusupovа Farida Minnerazixovna


Download 20.42 Kb.
Sana25.08.2023
Hajmi20.42 Kb.
#1670191
Bog'liq
мақола-2


УГРИТИ коллексиясидаги техник сортларнинг
виночиликка яроқлилигини урганиш
Yusupovа Farida Minnerazixovna.
O‘simliklar genetik resurslari. ITI, i.х


Yusupov Abdusamad Qo‘chqorivich
O‘simliklar genetik resurslari ITI, k.x.f.f.d.,.i.x
Abdusamad123@mail.ru
Umurov Jamol Yashinovich
O‘simliklar genetik resurslari ITI, kichik ilmiy xodim
jomolumurov4433@gmail.com


Sobitov Obdjon Soxibboyevich
O‘simliklar genetik resurslari ITI, kichik ilmiy xodim
obidjon1991@ email.uz

Анататция: Мақолада хомашё базасини яхшилаш учун техник узум навларини кўпайтириш зарурлиги акс еттирилган. Юқори сифатли виноларни берадиган ва вино саноати учун енг истиқболли навларни чуқурроқ, ҳар томонлама ўрганиш ва танлашни талаб қиладиган енг қизиқарли узум навларининг рўйхати ва хусусиятлари келтирилган.
Калит сўзлар: техник, хураки, мускат, кислата, диссерт, морочни, маҳсулот.
Abstract: The article reflects the need to increase technical grape varieties to improve the raw material base. The list and characteristics of the most interesting grape varieties that give high-quality wines and require a deeper, comprehensive study and selection of the most promising varieties for the wine industry are presented.
Key words: technical, khuraki, muscat, kislata, dissert, morochni, product
Анататция: В статье отражается необходимость увеличения разнообразия технических сортов винограда для улучшения сырьевой базы. Приводятся перечень и характеристики наиболее интересных сортов винограда, дающие вина высокого качества и требующие более глубокого, всестороннего изучения и выделения из них, наиболее перспективных сортов для винодельческой промышленности
Ключевые слова: технический, пищевые, мускатные, кислотные, десертные, марочные, продукт.
Узбекистода мавжуд узум навларини асосини хураки ва кишмиш навлари ташкил этади. Маҳаллий техник навлар унчалик куп эмас ва ареали кенг тарқмалмаган. Хураки ва кишмиш навларидан виночликда фйдаланиш мумкун, аммо улардан олинган винонинг сифати хозирги замон талабига жавоб бераолмайди.
Сунги йилларда Республикамиздаги узум боғларининг фақатгина 13 % ни техник навлар ташкил этади. Шундан 4-5 % майдондаги экилган узум навлари юқори сифатга эга. Ўзбекистон узумчиликда ҳамда техник сортларни етиштиришда ва улардан юқори сифатли, халқаро жахон талабларига жавоб бера оладиган вино махсулотларини таёрлашда катта тажирбага эга:
Мисол тариқасида бирнеча марта олтин ва кумиш медаллар олган вино маркалари “Гуля кондос”, “ Ширин” , “ Малохат”, “Алеатика”, “Узбекистон”, “Офарин” ва бошқаларни такидлашимиз мумкин. Юқори сифатли вино махсулотларини таёрлаш учун, юқори сифатга эга бўлган: Пино черны, Рислинг, Саперави, Кабрне, Совиньон, Ркацтели ва турли мускат навлар етиштириларган.
Ҳозирга пайтда ушбу навлар экилган майдонларнинг камайиб кетиши ҳисобига, марочни виноларни ишлаб чиқариш миқдори пасайиб кетди. Сунги йиллрада ҳосилдор ва юқори сфатли вино берадиган янги техник навлар: Тарнау, Родина, Вишневый ВИРа, ВИР-1 ва бошқа янги навлар яратилди. Ҳозирги пайтда дунё бозорида юқори сифатли маҳсулот учун кучли рақобот бормоқда. Шу сабабли вино махсулотларини яратувчилар олдида янги рақабот бардош вино маркаларини яратиш вазифаси турибди. Бў мақсадни амалга ошириш учун янги тъам ва рецепларни устида ишлашни тақоза этади. Ҳозирги пайтда Республикамиздаги винозаводлар сунги вино ишлаб чиқарувчи жиҳозлар билан таъминланган шунинг учун уларнинг тўлиқ ҳажимда ишлаши учун етарли даражада махсулот етиштириш вазифаси турибди.
Сифатили вино олишда, хомашё асосий ўрин тутади. Бунга оддий жиҳозларда ҳам олиниб танилган, юқори сифатли ўзбек виноларини мисол келтириш мумкун. Шунинг учун бринчи навбатда хом ашёга асосий этиборни қаратиш ва элит навлар экин майдонларини кўпайтириш мухим урин тутади. Шу билан бир қаторда янги сифатли техник узум навларини экишга жалб этиш мақсадга муофиқ бўлади.
Иқлим шароитимизга тулиқ мос келадиган узум навларини танлаб олиниши юқори сифатли вино махсулотларини олиш имконини оширади.
УГРИТИ 1200 дан ортиқ узум намуналиридан ампелографик коллекция еиғилган. Коллексиянинг куплаб техник намуналари унчалик таниқли эмас, шу билан бирга улар узига хослиги ва уларадан олинган винонинг ижобий сифатлари билан ажралиб туради. Шуни такидлаб утишимиз керакки, коллексиядаги техник намуналарни асосий қисми Ғарбий Европа ва Қора денгиз регион навлари ташкил этади. Улар бизнинг иқлим шароитимизга тўлиқ мослашиб узининг қимматли хусусиятларини сақлаб қолган.
Узумчилк лабораториясида куп йиллар давомида “микровинодели” усуллари билан хураки ва десерт вино намуналари таёрланган. Узум таркибида қанд, кислота ва шарбат чиқиш миқдори аниқланиб ҳамда дигустацион баҳоланган ва винонинг характеристкаси бериб утилган.
Шуни такидлаб утиш кераки Узбекистон шароитида узумнинг таркибида қанд миқдори юқори бўлиб баъзи навларда 32-38 % гача етади. Ҳавони кесскин исиб кетиши натижасида узумннинг таркибида қанд миқдори жадал ортиб бориш ҳисобига баъзи намуналар узига хос бўлган хушбуйлигини шакиллантира олмайди ва таркибидаги кислотанинг пасайиб кетиши винонинг сифатига салбий таъсир кўрсатади асосан хураки винолар учун.
Бизнинг тажрибаларимизда узум таркибида қанд 20-22 % ва кислота миқдори 6-8 гр/л да узум навларидан хураки винолар ва узум таркида қанд миқдори 24-25 % да ва кислота 5-6 гр/л га етганда дессерт винолар таёрланган.
Жадвалда юқори сифатли вино махсулоти бериши билан ажралиб турадиган техник узум навларининг намуналари келтирилган. Косоротовский, Алиготе, Горули мцвани, Гарс Леелью, ва Агостенга, навларидан хуштам ва енгил хураки винолар таёрланиб бошқа виноаларга нисбатан ўзининг юқори сифатлари билан ажиралиб турган. Пено гре, Португезер, Мальвазия красная, Каберне савеньон ва Широка мильнишка навлридан эса виононинг тўйинган, истемол қилинганда енгил, қизил хураки винолар олинган. Мускат сусанна, Мускат Восточне, Мускат тажекиский, Мускат Армянский, Мукскат белий навлари узининг ажойиб кучли хуштам ва мускат хушбўйлиги билан ажралиб туради.
Шуни такидлаб утиш кераки бизнинг шароитимизда айниқса қорамтир ва қизил узум навларидан винонинг аъло даражадаги ажойиб сифатларига бой бўлган шоколат, ванил, мева ва бошқа таъмли қизил диссерт винолар таёрлаш имкони юқори. Айниқса Родина, Рубиновий, Крсностоп золотовский, Вишнёвы ВИРа, Тиграни, Кармрашат, Магарачиский ва Кифисия навлари ушбу сифатлар билан ажралиб туради.
Айтиб утиш кераки қорамтир ва қизл узум навларининг асосий қисмидан яхши ва сифатли вино олиш имконияти юқори. Сифатли қизил дессерт вино берадигана узум навларининг сони куплиги туфайли барча навларнинг характеристкасини битта мақолада келтириш имконияти йўқ. Жадвалда такидланган барча сортларниинг шарбат миқдори 69-75 % оралғини ташкил этган.
Биз шуни айтиб утишимиз мумкинки УзГРИТИ узум коллекциясида бир қатор юқори сифатли вино берадиган техник навлар мавжуд. Ушбу навларни хар тамонлама урганиш ва келажакда кўпайтирилиб ва Республика ишлаб чиқаришга тадбиқ этилса Ўзбекистон виночлик соҳасига оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшган бўлардик.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхат.

1. Али Заримова. Виноградарство с основами технологии первичной переработкаи винограда. Издателдство Колос. 2011 Г


2. Ш.ТЕМУРОВ «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриѐти ТОШКЕНТ – 2002.
3. Виноградарстова России ностаящее Е.Егоров, А.Аджаев, К. Серпуховитина,Л Трошина, А. Жукова, Ш. Гусейнов, А.Алиева, Махачикала Изадательский дом Ноый день. 2017 г
4. Недов П.Н. Имунитет винограда к филлоксере в возбудителям гниения корней. Кишинев. 1980 г.
Download 20.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling