Қуйи Зарафшон итҳБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика
Download 14 Kb.
|
билдирги
Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Ж.Назаровга бошлиқ ўринбосари О.Садинов томонидан БИЛДИРГИ 2022-2023 йил кузги-қишки таъмир ишлари тугаб, зарурият ва фармойишларга мувофиқ бошқарма тасарруфидаги насос станциялардаги агрегатлар бирин-кетин ишга туширилиб, эксплуатация жараёни бошланаётганлиги, бу жараёнда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмлар сарфи буйича ҳозирги кунгача бирон меъёрий нормативлар ва қўлланмалар йўқлиги сабабли, ҳамда омборхонадан олинган эҳтиёт қисмлар ва бошқа товар моддий бойликлардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек, насос станциялар агрегатларида сарфланаётган ёнилғи-мойлаш материаллари ҳақиқий сарфини аниқлаш учун хронометраж ўтказиш, ўтказилган хронометраждан олинган кўрсаткичларни шу йилги вегетация мавсуми учун меъёрий асос қилиб олиш мақсадида қуйидаги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб жойларда ўрганилишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман: О.Садинов – бошлиқ ўринбосари Д.Асқаров – Хатирчи участка бошлиғи М.Азимов – Кармана-Конимех участка бошлиғи Р.Қутлиев – Қизилтепа участка бошлиғи Ў.Аннақулов – НСЭҚ ва МУТБ бошлиғи А.Муртазоев – ИЧТС бошлиғи З.Шониёзов – Эксплуатация бўлими бошлиғи А.Элмуродов – материал ҳисобчи А.Шомуродов – транспорт бўлими бошлиғи М.Аширов – ПХБ бошлиғи Ш.Хакимов – РМЦ бошлиғи Ж.Жўраев – ЭМЦ ва ЭТЛ бошлиғи Бошлиқ ўринбосари: О.Садинов Download 14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling