Норин-Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошкармаси кошидаги Насос станциялари, энергетика ва алока бошкармасининг 2008 йилги


Download 35 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi35 Kb.
#1477318
Bog'liq
2 насос Умумий маълумотлар 17 02 23


Куйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 2022 йилги фаолияти хақида


М А Ъ Л У М О Т

2022 йилда Қуйи Сирдарё ИТҲБ хузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфида 45 дона насос станциялари бўлиб, уларда 121 дона насос агрегати мавжуд. Бу насос станциялар ёрдамида режа бўйича 282,283 млн. м3 сув чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда жами – 285,134 млн.м3 сув чиқарилди ва 22,130 млн.кВт эл.энергия сарфланди.


Шундан тўғридан-тўғри суғориш учун 206,751 млн.м3 сув чиқариб берилди ва уларга 17,841 млн.кВт электр энергия сарфланди. Натижада вилоят худудидаги
40340 гектар экин ер майдони оқар сув билан таъминланди. Йил давомида насос станцияларни эксплуатация қилиш ва электр энергияга сарфланган умумий ҳаражатлар жами 25649,05 млн.сўмни ташкил қилади. Бир гектар экин майдонини сув билан таъминлаш учун 1м3 сувнинг ўртача нархи 89,95 сўмга тўғри келди.
Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 21 та катта ва кичик насос станцияларидан фойдаланиб келинмоқда. Бу насослар билан 78,383 млн.м3 шўр сув вилоят худудидан чиқариб ташланди, бу билан 24839 гектар ернинг мелиоратив холати ёмонлашувини олди олинмоқда. 1 м3 чиқарилган сувнинг киймати 116,57 сўмга тўғри келади.
2022 йилда 42 дона насос агрегати тўлиқ ва жорий таъмирланиши режалаштирилган эди, Оқолтин туманида жойлашган Истиқлол насос станцияси, Мирзаобод туманида жойлашган Чўлқувар-2 насос станцияси, Сардоба туманида жойлашган М-1, К-7-8 насос станциялар реконструкцияга тушганлиги, хамда Сирдарё туманида жойлашган Хакикат, Юлдузча, Шоликор-2 насос станциялар Давлат-хусусий шерикликга ўтиб кетганлиги сабабли режа 37 дона бўлиб амалда ҳам 37 дона тўлиқ ва жорий таъмирланиб 100 фоизга бажарилди. Таъмирлаш ишлари учун 485800 минг сўм маблағ сарфланди.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда 3 дона насос, 10 дона электродвигатель, 4 дона қуёш батареяси, 2 дона конденсатор қурилмаси, 10 дона частота ўзгартирувчи қурилма ва 450 метр маънавий эскирган кабелларни алмаштириш ва ўрнатиш режалаштирилган. Амалда насос станцияларга 10 дона электродвигатель, 3 дона насос, 4 дона куёш батареяси, 2 дона конденсатор қурилмалари, 10 дона частота ўзгартирувчи қурилма ва 450 метр кабеллар ўрнатилди.


2022 йилда сувни онлайн хисоблаш қурулмаларни 31 дона насос станцияларга ўрнатиш режалаштирилган. Амалда насос станцияларга 31 дона сувни онлайн хисоблаш қурулмалари ўрнатилиб режа бўйича 100 фоиз бажарилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари Б .Мамамтқулов


НСЭЖЭҚ бўлими бошлиғи Д.Султанов
Насос станцияларни эксплуатация килиш
ва механик ускуналарни таъмирлаш
бўлими бошлиғи У.Алтмишев
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling