Ҳужжат кучини йўқотган


Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари


Download 264.42 Kb.
bet52/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10711 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, корхоналарининг қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10715 Еврооблигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, еврооблигациялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган еврооблигациялар номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб еврооблигациялар тури ва муддати ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10719 Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олинган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, корхона (ташкилот)ларнинг улуши қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнииг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхоналар улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхона (ташкилот)лар томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг тури ва эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling