12900 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар
12901 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12904 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12905 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли (узоқ муддатли) кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12901 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12904 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар», 12909 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 15301 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар», 15304 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар», 15305 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12999 — Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |