13.08.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 773-17
РУС
ЎЗБ
O’ZB
ЎЗБ|РУС
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 13.08.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 773-17
Кучга кириш санаси
23.08.2004
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2022
|
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 773-17]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3336, 26.11.2021 й.) асосан 2022 йил 27 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 22 майдаги 10/4-сон қарори билан тасдиқланган (1999 йил 13 июль 773-сон билан рўйхатга олинган) «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари М. Жумагалдиев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |