Ҳужжат кучини йўқотган


Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet104/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15105 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган давлат корхона, акциядорлик жамиятлари ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар», 15104 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 12705 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15199 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, давлат корхона, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling