45909 Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда
45913 Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45921 Ҳисобдан чиқарилган маблағларнииг қайтарилиши
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг илгари ҳисобдан чиқарилган активлари бўйича келиб тушган даромадлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45994 Бошқа фоизсиз даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, ишлаб топилган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |