90414 Банк томонидан ўрнатилган инфокиоскалар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ўрнатилган инфокиоскалар ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан ўрнатилган инфокиоскалар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96313 — «Банк томонидан ўрнатилган терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан ўрнатилган инфокиоскаларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган инфокиоскаларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
90900 Савдога оид молиялашлар
90908 Тўловчи томонидан банкларда очилган қопланган аккредитив
Ҳисобварақнинг таърифи: тўловчининг шахсий маблағларидан ёки унга берилган кредит ҳисобидан маҳсулот етказиб берувчининг банки тасарруфига маблағларни банк-эмитентнинг мажбуриятлари бутун амал қилиш муддати давомида ўтказиб берадиган қопланган аккредитивларнинг банк-эмитентдаги ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96308 — «Қопланган аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган аккредитив суммаси, шунингдек тўлиқ фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитив суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90909 Тақдим этувчига тратталарни тўлаган ҳолдага импорт билан боғлиқ тўланмаган аккредитивлар
Ҳисобварақнинг таърифи: импортчи топшириғи асосида чет элдан товарлар ва хизматларнинг импорти бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун хорижий бенефициар(экспортёр)лар фойдасига очилган тратталарга қарши тақдим этувчига қўйилган аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида очилган аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида импортчи банки томонидан акцептланган тақдим этувчига қўйилган тратталар асосидаги аккредитив бўйича тўловлар суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |