Ҳужжат матни 445240-(448255)


Download 264.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana28.02.2023
Hajmi264.11 Kb.
#1236342
1   2   3   4
Bog'liq
Ҳужжат матни - 445240-(448255)

e-qaror.gov.uz
11.05.2022
5
доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган
“Профилактика мактаблари”ни ташкил этсин.
Бунда, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналарини
ташкил этиб, беморларни 35 турдаги тарқатма материаллар билан
таъминласин.
Бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни
йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;
эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул
таъминлаш;
ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, каминвазив
кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш;
барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда шифокор
олди кўрик хоналарини ташкил қилиш ҳамда бирламчи бўғиндаги
мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва салоҳиятини
ошириш чораларини кўрсин.
4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов Соғлиқни сақлаш
бошқармаси (Мамаджонов) уч кун муддатда  мазкур қарор талабларига
мувофиқ тегишли ҳудудларда 2022 – 2024 йилларда кардиология ёрдами
кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича вилоят дастурни ишлаб
чиқсин ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашида кўриб чиқилишини ва
тасдиқланишини таъминласин.
5. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, Молия бош
бошқармаси (Рўзалиев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Мамаджонов), туман
ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда туман (шаҳар) тиббиёт
бирлашмалари лабораторияларини эҳтиёжга қараб коагулометр ускунаси ва
зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда “Тўғри овқатланиш ва соғлом
турмуш тарзи” хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар)
бюджетларида 350 миллион сўмгача маблағ кўзда тутилишини таъминласин.
6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (Аслонов),
вилоят телерадиокомпанияси (Обиджонов), Соғлиқни сақлаш бошқармаси
(Мамаджонов) юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш бўйича
соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш
чораларини кўрсин.


e-qaror.gov.uz
11.05.2022
6
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва
шахсий жавобгар этиб вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, Соғлиқни
с а қ л а ш б о ш қ а р м а с и б о ш л и ғ и Х . М а м а д ж о н о в , Р е с п у б л и к а
ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона
вилоят минтақавий филиали директори У.Абдухапизов, туман ва шаҳар
ҳокимлари белгилансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда
қолдираман.
Вилоят ҳокими
Х.Бозаров

Download 264.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling