Ҳукмдор олий ҳазратлари лоренцо деи медичига — никколо макиавеллидан


V б о б  БОСИБ ОЛИНГУНЧА ЎЗ ҚОНУН-ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА ЯШАГАН МАМЛАКАТЛАР ВА


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/26
Sana10.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1086653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
nokolo makivelliy

V б о б 
БОСИБ ОЛИНГУНЧА ЎЗ ҚОНУН-ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА ЯШАГАН МАМЛАКАТЛАР ВА 
ШАҲАРЛАРНИ БОШҚАРИШ ҲАҚИДА 
Аввалроқ айтилганидек, агар босиб олинган юрт, шаҳар қадим-қадимдан эркинликда 
ўз урф ва қонунлари билан яшаб келган бўлса, уни сақлаб қолишнинг учта йўли бор. 
Биринчиси — батамом бузиб ташлаш; иккинчиси — у ерга кўчиб ўтиш; учинчиси — 
шаҳарнинг дўст сифатида қолишини сақлаб, белгиланган ўлпонни тўлашини 
кафолатловчи бир тўда одамга топшириб, ўз урф-одатлари бўйича яшашга имкон 
бериш. Кафолат олган тўда ўзининг шоҳ томонидан қўйилганини, шоҳнинг марҳамати 
ва қудрати билангина мансабда ўтирганини билиб, шоҳнинг йўлидан ҳеч қачон 
тоймайди. Шаҳарни бузмасдан ўз хоҳиши бўйича яшашга рухсат берган экансан, уни 
тобеликда сақлашнинг энг осон йўли — айтилган раҳбар тўдани шу шаҳарнинг 
одамларидан сайлашдир. 
Спарта билан Рим мисолини олиб кўрайлик. Спарталиклар Афина билан Фивани 
ўзлари тузган зодагон тўда ёрдамида тобеликда ушлаган бўлсалар-да, охир-оқибатда 
иккала шаҳардан ҳам ажралганлар. Римликлар Капуя, Карфаген, Нуманцияни тамом 
бузиб ташлаб, у ерларни қўлларида сақлаб қолганлар. Грецияда эса спарта усулига 
ўхшаш усулда, яъни зодагонлар тўдасини тузиб, аҳолини озод, қонунларини бузмай 
яшатиб ушлаб туришга уринганлар. Бироқ бу усул ўзини оқламагач, Грециянинг кўп 
шаҳарларини бузиб ташлашга мажбур бўлганлар. 
Аслида ҳам шаҳарни батамом бузибгина ҳокимликни сақлашдан бошқа ишончли усул 
йўқ. Қадимдан эркин яшаган шаҳарни эгаллаб, уни аяйдиган одамни шаҳар аямайди. 
Озодлик учун, эски тартиб-қоидалар учун кўтарилишга сабаб ҳамиша топилади. 
Замона ўтиши-да, истилочининг яхшиликлари-да уларни ҳеч қачон унуттиролмайди. 
Флоренцияликлар истибдодида юз йил яшаб ҳам барибир ўзини тиклаган Пизадек 
улар озодликка интилаверадилар. Минг яхшилик, минг ҳаракат қилганинг билан 
шаҳар аҳли озодликни, эски тартибларни қўмсайверади, интилаверади. Уларни 
парчалаб ҳар ёққа тарқатиб ташламагунча мақсадга эришолмайсан. 
Бироқ, шаҳар ёки ўлка яккаҳокимлик остида яшаган бўлса ва истилодан сўнг 
ҳокимнинг зоти қириб ташланса, шаҳар аҳолиси қурол олиб қўзғололмайди. Чунки бир 
томондан у қулликка кўниккан, иккинчи томондан эса ҳоким йўқотилгани учун янгисини 
топишга имконлари бўлмайди ва улар янги қулликка тез кўникадилар. Уларни ўзига 
кўниктириш ва хавфсизлигини таъминлаш учун истилочида имкон анча кўпдир. 
Республика шароитида эса ҳаёт қайноқ бўлганлигидан нафрат ва қасос олиш 
ҳисларида кўп бўлади; у ерда бурунги озодлик хотираси ҳеч қачон ўлмайди ва ўлиши 
ҳам мумкин эмас. Шунинг учун бундай ўлка ёки шаҳар устидан ҳокимиятни сақлаб 
қолишнинг аниқ йўли — уларни вайрон қилиш ёки у ерга кўчиб ўтишдир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling