Умар Родиёнийнинг " Таржимон ул-балоға"


Download 59.97 Kb.
bet1/3
Sana14.08.2023
Hajmi59.97 Kb.
#1666888
  1   2   3
Bog'liq
BADIIY SANATLAR UCHINCHI BOB



Адабиёт назарияси фанининг ажралмас таркибий қисми саналган илми бадиъ ҳақида қанча гапирсак ҳаки камдир. Чунки бу соҳа шунчаки зўрма-зўраки ёки ўз-ўзидан пайдо бўлиб қоладиган ҳодиса эмас, аксинча, шоирнинг фикрий мундарижасини, ҳис-кечинмаларини, қисқа қилиб айтганда, эстетик идеалини рўёбга чиқиши учун восита вазифасини бажарувчи энг муҳим омиллардан бири саналади. Илми бадиъ шоир туйғуларининг безаги-ю, кўрки ҳамдир. Илми бадиъ ҳақидаги дастлабки илмий рисолалар араб халифалиги давридан бошлаб яратилган бўлса-да, Авесто ва Ўрхун-Энасой ёдгорликларида ҳам бу санъат намуналарининг нишоналарини учратишимиз мумкин.
Бадиий санъатлар ҳақидаги дастлабки илмий рисолалар жоҳилия даврида ёки илк ислом халифалар замонида шаклланганига қарамай, бу санъатлар халқ заковати бадиий балоғатининг белгиси сифатида мавжуд бўлган”.1
Ушбу соҳага оид дастлабки илмий рисолалар дастлаб араб адабиётида сўнгра форс адабиётида яратилган бўлса, шеърият назариясига оид
илк илмий рисола Аҳмад Тарозийнинг “ Фунун ул балоға” асаридир. Бу асар ўзигача бўлган даврда яратилган форсий манбалар;

  1. Умар Родиёнийнинг “ Таржимон ул-балоға”

( Балоғат таржимони)

  1. Рашиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр”

( Сеҳрли боғлар)

  1. Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг “ Бадойи ус саное”

( Санъат янгиликлари)
араб шеършунослигининг нодир дурдоналари саналган;

  1. Қудама ибн Жафарнинг “Нақд уш шеър”

( Шеър танқиди)

  1. Абдуллоҳ ибн Мутаззнинг “ Китобу бадиъ”

( Янги услуб ҳақида китоб”

  1. Наср бинни Ҳасаннинг “ Маҳосину калом”

каби манбалардан асосий фарқи туркий тилда яратилганидир.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, Алишер Навоий илми бадиъ ҳақида махсус асар яратмаган бўлса-да, “Мажолис ун-нафоис” (Нафис мажлислар) , ъХамса” асарларида бу соҳа ҳақида етарлича назарий маълумотлар бериб ўтган.
Навоий ижодида шеър санъатига оид назарий маълумотлар кўп учрамаса-да, бу улуғ шахснинг асарлари бадиийлик бўёғига йўғрилганини, ҳар бир сўз бадиий тил воситаларига бой тарзда ифода топганини кўришимиз мумкин. Мир Алишер Навоий ижоди бу бадиийликнинг энг гўзал ва юксак даражасидир. Гарчанд назарий асар яратрмаган бўлса-да, Атоуллоҳ Ҳусайнийга бу соҳада асар ёзиш таклифини берган. Бу ҳақида муаллифнинг ўзи асар муқадиммасида эслаб ўтади Алишер Навоий ҳазратлариннг бетакрор ва машҳур “Хамса” асари мисолида шеърий санъатларини аниқлаб, бадиийлигини кўриб ўтамиз.Аввало , бу достоннинг дастлабки достони бўлган “Ҳайрат ул-аброр” га тўхталамиз. Ушбу достон Қуръони Каримнинг биринчи сураси билан бошланиб бу байтларда ружуъ санъатидан унумли фойдаланган.
Ружуъ ( қайтиш) – тасвир обйектининг дастлабки образли ифодаси ( гўё бу ифодага кўнгли тўлмагандек) дан қайтиб , ундан кучлироқ , маънолироқ, таъсирчанроқ, образли ифодага ўтиш усули.2
Ҳар дур анга жавҳари жондин фузун
Қиймат аро икки жаҳондин фузун
Риштаси ҳуд иқди жаҳон риштаси,
Дема жаҳон риштаси, жон риштаси
( Ҳайрат ул-аброр)
Ибни Ҳожиб демайким, Жоруллоҳ,
Онча тафсир ишинда йўқ огоҳ.
( Сабъаи сайёр)

Ёрқинжон Исоқов. “Сўз санъати сўзлиги”Тошкент “ Ўзбекистон. 2014
Кейинги мисраларда эса бу суранинг ҳар бир ҳарфига алоҳида маъно юклаб “китобат” санъатидан унумли фойдаланади. Бу санъатдан фойдаланганда ҳам ўта кучли маҳорат, юксак даражадаги бадиий дид билан фойдаланади. Инсонларни икки тоифага: қабул қилувчилар ва рад этувчиларга бўлиб бу ҳарфлардан икки тоифага мос сўзлар қўллайди. Масалан , “син” ҳарфи қабул қилувчиларга саломатлик, рад этувчиларга эса аррадек, “мим” ҳарфи эса ўз ўрнида ижобий-салбийлик маъносини касб этиб илон нафасидек ўт сочиши ҳамда мақсад манзилидаги булоққа ўхшатишини кўрамиз:

Download 59.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling