Умар Родиёнийнинг " Таржимон ул-балоға"


Download 59.97 Kb.
bet2/3
Sana14.08.2023
Hajmi59.97 Kb.
#1666888
1   2   3
Bog'liq
BADIIY SANATLAR UCHINCHI BOB

Қилғучи бу бодия қатъиға майл,
Аҳли қабулу рад эрур икки ҳайл.
Азмига чун қўйди қадам аҳли рад,
Раҳбари тавфиқдин ўлмай мадад.
Бо” си ибодин урар аввал сало,
Ё” ки дегайло не бўлур жуз бало,
Син”и наҳанг арқосининг арраси,
Юз кеманинг офати ҳар парраси.
Син” билан “мим” йўлида кўп ҳужум,
Йўли ҳумум анингу эли самум.
Лайли ва Мажнун”нинг наът қисмида Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи васалламни таърифлар экан, унинг исмига китобат санъати асосида изоҳ беради:
Ул муҳри хутути васфи зотинг,
Хотам “алиф” ию “те” си отинг
Фарҳод ва Ширин” достонининг 11- бобида Бадиуззамон Мирзо таърифи келтирилиб, унинг исмидаги ҳар бир ҳарф китобат санъати асосига қурилган:
Эрур “бе” бирру эҳсоннинг далили,
Гуҳардек баҳри Уммоннинг далили.
Иккинчи ҳарф давлатдин эрур “дол”
Топиб дину диёнат андин иқбол.
Учинчи юмндин айтиб нишона
Ки, тинди мақдами бирла замона
Бўлуб тўртунч анга “айни” адолат,
Қилиб ҳам умри тилиға далолат.
Талмеҳ ( арабча ишора қилиш, бирор нарсага қисқа ва енгил назар солиш)- бунда шор машҳур бир шахс, воқеа, қисса ёки асарга ишора қилиш орқали ў1з фикрини баён этади. Бадиуззамон Мирзо ҳақида сўз юритилар экан, унинг хислатлари Дорога нисбат берилади:
Жаҳонға боиси амну амон ул,
Бади уд- даҳру Доройи замон ул.
( Фарҳод ва Шириндан)
Сабъаи сайёр” муқаддимасининг еттинчи бобида Абдураҳмон Жомий мадҳи келтирилиб талмеҳ санъатидан фойдаланилган:
Фақр ичинда имоми олам ул,
Қайси олам, имоми Аъзам ул.
Ёки,
Арабиятда дарс анинг вирди,
Ибни Ҳожиб камина шогирди.
Ибни Ҳожиб демайким, Жоруллоҳ,
Онча тафсир ишинда йўқ огоҳ.
Низомий мадҳида ҳам ушбу ҳолатни кўришимиз мумкин:
Ҳам тури фазилат узра Мусо,
Ҳам Қофи қаноат узра Анқо.
(Лайли ва Мажнундан)
Қайси Билқис Сорайи Узмо,
Қайси Сора Хадичайи Кубро.
Пок зотики кўрмайин афлок,
Даҳр баҳрида ўйла гавҳари пок.
(Сабъаи сайёр)
Ирсоли масал ( мақол, матал, ҳикматли сўзлардан мисол келтириш орқали фикрларини умумлаштириб даллиллаш) санъати ҳам бу туркум достонларда кўп учрайди. Хусусан, “Саббаиъ сайёр” да Жобир кирдикорларининг очилиши, унинг қилмишига яраша жазо олиши халқ тилидаги ажойиб мазмунга йўғрилган “Ким нима экса, шуни ўради” мақолининг усталик билан шеърга солишини кўришимиз мумкин бўлади:
Ҳар кишиким қозғой бировга чоҳ,
Тушгай ул чоҳ аро ўзи ногоҳ.
Фарҳод ва Ширин”да эса:
Чу мазра ичра сочтинг ҳар не дона,
Ҳамул дона кўтаргунг жовидона.
Садди Искандарий” достонида ҳам учратишимиз мумкин:
Қачон сочса туфроққа буғдой бирав,
Йўқ имконким, ул арпа қилғай дарав.
Муболаға шеърий санъатига тўхталадиган бўлсак, бу санъат ҳақида кўплаб фикр-мулоҳазаларни келтириб ўтиш мумкин. Хусусан, “Фунун ул-балоға” да унинг иғроқ тури ҳақида шундай дейилади:”Бу санъат анингдек бўлурким, бир нарсанинг васфинда муболағани ҳад ва ғояттин ўткарурлар”. Муболаға ва унинг даражалари ҳақида тўлиқроқ маълумот Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг “Бадойи ул-саное” асарида берилган бўлиб, унда таблиғ, иғроқ, ғулув каби турларига тўхталиб ўтган.
Алишер Навоийнинг бошқа асарлари сингари “Хамса” туркумидаги достонларда ҳам энг кўп қўлланилган санъатлар сирасига муболаға санъатини киритиш мумкин. Фикримизнинг исботи сифатида қуйидагиларни келтириб ўтамиз:
Фарҳод ва Ширин” даги Шириннинг оти йиқилай деганда Фарҳод от ва Ширинни елкасига олиб бир қанча йўл босиб ўтиши тасвири:
Кўтарди орқасиға бодпони,
Нечукким бодпо, ул дилрабони…
Чу икки-уч йиғоч гом урди шайдо,

Download 59.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling