Umr yo’ldoshini tanlash nazariyalari Режа


Download 27.6 Kb.
bet1/4
Sana19.04.2023
Hajmi27.6 Kb.
#1362109
  1   2   3   4
Bog'liq
Umr yo’ldoshini tanlash nazariyalari-fayllar.org


Umr yo’ldoshini tanlash nazariyalari

Umr yo’ldoshini tanlash nazariyalari

Режа


  • Никоҳга етуклик хусусиятлари

  • Никоҳ қуриш мотивлари хусусиятлари

  • Никоҳгача танишиш шартлари ва муддатлари

  • Бўлажак эр-хотинларнинг танишиш шартлари

  • Оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлар

  • Давр талабидан келиб чиқаётган бу вазифа ўзбек психологлари олдига қатор муаммоларни кўйиш билан биргаликда улардан гендер муаммолари, жинсий тафовутлар масаласига илмий жиқатдан ёндошишни тақозо этади

  • Шуни алоқида таъкидлаш жоизки, ўғил ва қизларнинг ижтимоий тасаввурларида жинсий тафовутларга оид тушунча, билим ва кўникмалар, стереотиплар энг аввапо оилада шаклланади.

  • Шунинг учун ҳам оила психологияси доирасида айнан жинсий тафовутлар ва гендер муаммолари ўрганилиши ва амалиётда қандай эканлиги тадқиқ этилиши керак

Гендер психологияси


  • психология фанининг бир соҳасидир.

  • Бошқа соҳалар сингари у ҳам ўз тарихига эга. Аммо бу тарихни XX асрнинг 70 йилларидан бошлаб ўрганиш ноўрин деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, уни фенемизм меваси дейиш ҳам нотўғри. Бироқ фаннинг асосий хизмати замонавий психологик муаммоларга жамоатчилик фикрининг жалб қилиниши ҳисобланади

  • “Гендер” атамаси (ижтимоий жинс, маданият махсули) пайдо бўлганига кўп бўлмаган бўлса-да (1975 йил), фанда илгари ҳам бир қатор ғоя ва изланишлар мавжуд бўлиб, биз уларни ҳеч иккиланмай психологиянинг ушбу соҳасига алоқадор деб билишимиз мумкин

  • Инсон улғайган сари жинсий тафовутларнинг намоён бўлиш кўлами ҳам кенгайиб боради. Буни таъкидловчи тадқиқотлар хорижда, Россияда ва МҲД мамлакатларида кўплаб ўтказилган.

  • Уларда хотин-қизларнинг эрларидан фарқли жуда кўп жиҳатлари ажратилиб, уларнинг ташқи ижтимоий муҳитга муносабатлари - ҳамдарликлари, ўзгалар билан мулоқотга интиқликлари, муомалада ўзига хос тактикага эга эканликлари каби ўнлаб йўналишлар экспериментларда исботланди.

  • Изланишларда одамлар билан муомалада зркаклар кўпроқ авторитарликни, хотин-қизлар эса демократизмни намоён қилиши исботланган.

  • Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, жинсий тафовутлар айнан ёшлик чоғаданоғ намоён бўла бошлайди. Ўғил болалар, масалан, ёшликданоқ мустақилликка интилса, киз болалар ўзаро боғликликка, кимлар биландир бирга бўлишга интилади

  • Агар ўғил бола кўпроқ кўпчилик иштирок этадиган ўйинларни афзал кўриб, кўчага чопса, қизлар кичикрок тенгқурлар гурухида жипсликда ўйнашни, ўйин чоғида хам бир-бирларига хамдардлик кўрсатиш, тушунишга интилади, агрессия улар мулоқотида кам бўлади

  • Оила деб аталмиш муқаддас макон, «оила қасри» нинг мустаҳкамлиги шу қасрнинг пойдевори бўлмиш никоҳ олди омиллари хусусиятларига, уларнинг қай даражада тўғри ва мустаҳкам қўйилишига боғлиқ.

  • Агар шу пойдевор етук, мустаҳкам бўлса, унинг устида қурилган иморат ҳам кўркам, ёруғ, унда истиқомат қилувчиларга қулайлик, хотиржамлик, тинчлик, ҳузур-ҳаловат бағишлайдиган бўлади.

  • Ҳеч бир девор ёки уй пойдеворсиз бўлмаганидек, Сизнинг қуражак оилангизнинг ҳам ўзига хос пойдеворлари бор. Улар шу оиланинг юзага келишига, қурилишига асос бўлган никоҳ олди омилларидир

  • Агар шу никоҳ олди омилларининг оилани юзага келишига таъсири ноўрин бўлса, у шошилинч, бўш, қийшиқ қурилса, унинг устига ўрнатилган оила иморатининг девори ҳам қийшиқ ва омонат бўлиб бораверади ва у шу иморатнинг бир куни келиб қулаши, бузилиб кетиши хавфини туғдиради.

  • Бундай пойдевор устига қурилган иморат қулаб тушмагани, бузилиб кетмагани тақдирда ҳам унда истиқомат қилувчиларга хотиржамлик, тинчлик, қувонч бахш ета олмайди. Улар доимо қандайдир бир хавотирда, ҳадикда, ноқулайликда, хижолатда яшашларига тўғри келади

Download 27.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling