Умумий фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома дастурий инжиниринг кафедраси


Download 29.46 Kb.
bet1/3
Sana30.03.2023
Hajmi29.46 Kb.
#1308884
  1   2   3
Bog'liq
ДИ кафедра


Телекоммуникация технологиялари ва касб таълими факультетининг
умумий фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА


ДАСТУРИЙ ИНЖИНИРИНГ КАФЕДРАСИ
Кафедранинг асосий вазифалари:
5330600 “Дастурий инжиниринг” таълим йўналиши бўйича малакали, рақобатдош кадрлар тайёрлаш.
Ўқув ишлари бўйича
“Дастурий инжиниринг” кафедрасида жами 16 та фандан маъруза, лаборатория ва амалий машғулотлар олиб борилади. Ушбу фанлардан ўқув дастурлари мавжуд ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Кенгаши томонидан 2022 йил 30 августда №1 йиғилиш қарори билан тасдиқланган. Барча фанлардан услубий кўрсатмалар мавжуд ва филиал услубий кенгаши томонидан тасдиқланган.
Кафедранинг 2022-2023 ўқув йилига ўқув юкламаси – 21833 соатни ташкил этади, шундан маъруза учун – 2844 соат, амалий машғулот учун – 4740 соат, лаборатория машғулотлари учун - 5196 соат, назорат ишлари учун - 1984 соат, индивидуал лойиҳа учун - 504 соат, малакавий амалиёт учун – 2916 соат, БМИ учун - 3024 соат, ДАК учун 225 - соат, ИТИ ва МД раҳбарлик учун – 400 соат ажратилган.
Ўқув юкламалари профессор-ўқитувчиларга “Вақт меъёрлари” асосида тўғри тақсимланган.
“Дастурий инжиниринг” кафедрасининг иш режаси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Кенгаши томонидан № 1, 2022 йил 30 августда тасдиқланган. Профессор-ўқитувчилар 2022-2023 ўқув йилига шахсий иш режалари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Кенгаши томонидан № 1, 2022 йил 30 августда тасдиқланган, ўқув юкламалари ЎзР ОЎМТВнинг № 850 билан 10 октябр 2018 йилда тасдиқланган “Вақт меъёрлари” асосида тақсимланган.
Ўқув жараёнига янги педагогик ва ахборот технологияларнинг жорий этилиши, натижалари.
Таълимда юқори самарага эришиш учун таълим тизимини замон талабига мос қилиб такомиллаштириш ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида таълим сифатига таъсир этувчи бош омилларни аниқлаш ва уларни қўллашга асосий эътибор берилди. Шу билан бирга таълим сифатига таъсир этувчи воситаларга муҳим эътибор қаратилди. Жумладан ўқитиш жараёнига техник воситаларни (компютер техникаси ва бошқа лаборатория ўқув, назорат воситалари) олиб кириш жадаллаштирилди. Таълим сифатини белгиловчи қонуниятларни ўрганиш ва уларни ўқув жараёнида қўллаш йўлга қўйилди. Таълим сифатини кўтариш мақсадида ИМТ-фактор доирасида педагогик, психологик, техник, илмий ва бошқа воситаларни ўқув машғулотларини ташкил этишда фойдаланиш амалга киритилди.
Кафедрада асосий эътибор янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига киритиш, АКТдан самарали фойдаланишга қаратилди. Янги педагогик техналогиялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Кафедрада барча фанлар бўйича таълим шаклларини ва мазмунини ҳозирги давр талаблари асосида юқори самарадорликка эга бўлган техника воситалари асосида амалга оширилди. Талабаларга бериладиган тарқатма материаллар ва уларни компютерда бажариш, уларнинг билимини тезкор усул билан баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
Кафедрада 3 та компютер хоналарида дарслар бўйича лабаротория ва амалий машғулотлар қўйилган.

Download 29.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling