Умумий геология фанидан 5-лаборатория машғулоти


Download 1.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana05.04.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1276486
1   2   3   4
Bog'liq
5.Galogenli minerallar (1)

Алоҳида хоссалари — аччиқ-шўр, ўювчи мазага эга,
сувда эрувчан.
Бош диагностик белгилари — мазаси, кристалларининг
шакли, унча юқори бўлмаган қаттиқлиги.
Келиб чиқиши — галит каби типик хемоген чўкинди.
Вулкан фаолияти туфайли ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Энг
йирик
кони
Жанубий
Ўзбекистондаги
Хўжаикон
ҳисобланади.
Қўлланилиши — калийли минерал ўғит ишлаб
чиқариш учун энг муҳим хом ашё сифатида;
медицинада (sal digestinum Sylvii — юмшатувчи туз),
пиротехникада, фотосуратлар тайёрлашда, бўёқ
ишлаб чиқишда фойдаланилади.


Карналлит
-
MgCl
2
•KCL•6H
2
0.
Кимёвий
таркиби. Mg 8,7%, К 14,1%, С1 38,3%, Н
2
0 38,9%.
Жуда кам миқдорда (0,2% гача) Вr нинг изоморф
қўшимчалари кузатилади.
Учраш шакли -. ромбик; ромб-дипирамидал.
Толали тузилишли кристаллари жуда кам учрайди;
псевдогексагонал кўринишга эга. Одатда яхлит
донали массаларда кузатилади.
Оптик хоссалари. Тоза кристаллари рангсиз. Одатда
майда тарқоқ темир оксидларининг қўшимчалари туфайли
пушти ёки қизил рангга эга бўлади. Ялтироқлиги — янги
синиш юзасида шишасимон, ҳавода тез хиралашади ва ёғли
ҳолатга ўтади.
Бошқа хоссалари. Жуда ҳам гигроскопик. Мазаси ўткир,
аччиқ-шўр. Кучли флюоресцентланади. Сувда эриганда аёз
кунлари оёқ остидаги қорнинг ғичирлашидек ўзига хос овоз
чиқаради.


Келиб чиқиши. Магний ва калийга бойиган шўр
кўллардаги рапалардан энг кейин чўкмага ўтади.
Чўкинди йўл билан вужудга келган кўмилган туз
ётқизиқларининг устки горизонтларида учрайди ва
сильвинит ётқизиқларини қоплаб ётади.
Амалий аҳамияти. Сильвин ва калийнинг бошқа
тузлари сингари тупроқни ўғитлаш учун хом ашё
сифатида
фойдаланилади.
Ёпиқ
ванналарда
сувсизлантирилган
карналлитнинг
электролизида
металсимон магний қалқиб чиқади; калийга бойиган
қолдиқ ўғит учун қайта ишланади.



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling