Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Мавзу: Суяк ва бўғимлар хирургик инфекцияси


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Мавзу: Суяк ва бўғимлар хирургик инфекцияси. 
Дарснинг мазмуни: Остеомиелит. Суякга инфекция тушиш манбалари. Клиник кўриниши. 
Диагностика ва давоси. Гематоген остеомиелит. Сурункали остеомиелит. Травматик остеомиелит. 
Ўткир йирингли артрит: клиник кўриниши, диагностикаси, давоси ва профилактикаси.
Дарснинг мақсади: Талабаларга суяк ва бўғимлар йирингли касалликлари диагностикаси ва 
даволаш усулларини ўргатиш. 
Талаба билиши керак: Ўткир гемотоген остеомиелит клиник кўринишини. Ўткир гемотоген 
остеомиелитнинг диагностика ва даволаш усулларини.
Талаба бажара олиши керак: Суяклар йирингли зарарланиши бор беморларда уларни текшира 
олишни. Рентгенограмма ёрдамида зарарланиш жараёнини бахолай олишни. Яллиғланиш жараёни 
билан зарарланган суякни иммоблизация қила олишни.
Машғулот № 24 (3 соат) 
Мавзу: Бармоқ ва кафт хирургик инфекциялари. 
Дарснинг мазмуни: Хасмол: тери, тери ости, паронихий, пай, бўғим, суяк, пандактилит. Кафт 
флегмонаси – комиссурал, кафт юзаси флегмонаси. Тенор ва гипотенор флегмонаси.
Дарснинг мақсади: Кафт йирингли жараёнларини ўрганиш, кафт йиринглаши мавжуд 
беморларни текшириш усулларини билиш. 
Талаба билиши керак: Хасмол ва кафт флегмонаси бор беморлар клиник кўриниши, диагностика 
усулларини, таснифини ва даволаш усулларини. Кафтда йирингли жараён тарқалишини ва 
асоратларини.
Талаба бажара олиши керак: Кафт йирингли касалликлари бор беморларни текширишни. 
Хасмолни очишда Оберст-Лукашевич усулида анестезия қилишни. Кафт йирингли зарарланишида 
иммоблизация қилишни.
Машғулот № 25 (2 соат) 
Мавзу: Ўткир анаэроб инфекция. 
Анаэроб ноклостридиал инфекция. Газли гангрена. Қоқшол.
Машғулот № 26 (2 соат) 
Мавзу: Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари хирургик инфекцияси. 
Йирингли плеврит ва плевра эмпиемаси. Клиник кўриниши, давоси. Перитонит. Диагностика. 
Махаллий ва умумий даволаш асослари. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling