Талаба билиши керак: Гангрена ва трофик яраларнинг келиб чиқиши ва ривожланишини
аниқлай олиш. Артериал қон томирлар ўзткир тромбози ва эмболияси клиник кўриниши. Қуруқ ва
нам гангрена дифференциал диагностикаси. Артериал қон айланишининг ўткир бузилишида
биринчи ёрдам ва даволаш усулларини.
Талаба бажара олиши керак: Қуруқ ва нам гангренали беморларда шикоятлар ва анамнез
йиғишни. Периферик артерияларда пульсни ва терининг махаллий хароратини аниқлашни.
Гангренанинг дифференциал диагностикасини.
Машғулот № 30 (2 соат)
Мавзу: Томирни облитерацияловчи касалликлар.
Дарснинг мазмуни: Облитерацияловчи эндартериит. Этиологияси ва патогенези.
Патологоанатомик кўриниши. Клиник кўриниши. Давоси. Аорта ва периферик томирлар
облитерацияловчи атеросклероз. Касалликнинг ривожланиш босқичлари, диагностикаси ва
давоси.
Дарснинг мақсади: талабаларга томирлар облитерацияловчи касалликларининг асосий
диагностика усулларини ўргатиш.
Талаба билиши керак: облитерацияловчи касалликлар этиологияси, патогенези ва клиник
кўриниши.
Талаба бажара олиши керак: томирлар облитерацияланувчи касалликларида беморларни клиник
текширишни ва специфик синамаларни ўтказиши.
Машғулот № 31 (2 соат)
Мавзу: Юмшоқ тўқималардаги микроциркулятор бузилишлари.
Дарснинг мазмуни: Ётоқ яралар, яралар, оқмалар. Диабетик ангиопатия.
Дарснинг мақсади: Талабаларга ётоқ яралар, яралар, ва оқмаларнинг диагностика ва
профилактика усулларини ўргатиш.
Талаба билиши керак: ётоқ яралар, яралар, ва оқмаларнинг этиологияси, таснифи, патогенези ва
дифференциал диагностикасини.
Талаба бажара олиши керак: Тўқималарнинг турли хил вариантдаги жонсизланишишни
(ўлишини) локал холатини бахолай олишни.
Машғулот № 32 (2 соат)
Мавзу: Беморлар курацияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |