Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


№ 4 «Хусусий хирургия саволлари» модули саволлари


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

№ 4 «Хусусий хирургия саволлари» модули саволлари 
1. Қон айланишнинг ўткир бузилиши дегани нима?. Ўткир қон айланиши бузилишининг қандай турларини 
биласиз? Ўткир қон айланишининг бузилишида қандай асоратлар кузатилиши мумкин? 
2. Артериал эмболия нима? Клиник кўриниши қандай? Артериал эмболия давоси қандай амалга оширилади?
3. Артериялар ўткир тромбози нима? Унинг клиник кўриниши ва давосини айтинг? 
4. Некроз, қуруқ ва нам гангрена нима? Қуруқ ва нам гангренани клиник белгиларидаги фарқлар? Қуруқ ва нам 
гангренанинг махаллий ва умумий давоси нимадан иборат?
5. Периферк томирларда пульс ва махаллий харорат қандай аниқланади? Гангреналарнинг дифференциал 
диагностикаси.
6. Облитерацияловчи эндартериит нима? Унинг этиологияси ва патогенези? Ушбу касалликнинг асосий 
симптомларини ва диагностика усулларини айтинг. 
7. Аортанинг облитерланувчи ва периферик томирлар атеросклерози нима? Касалликнинг ривожланиш қандай 
босқичларини биласиз? Ушбу турдаги касалликларни диагностикаси ва даволаш қанчалик зарур?
8. Поликлиника ва ҚВП шаройитида УАШ амбулатор қабули қандай амалга оширилади? Шошилинч ва 
бирламчи тиббий ёрдам қандай ташкиллаштирилади?
№ 2 тоифали вазифалар. 
Саволлар ва вазифалар ўзига хос клиник мисоллар шартларига мувофиқ қарор қабул қилиш ва 
клиник фирклаш даражасини бахолашда ёрдам беради. Бундан ташқари ушбу холатларда 
кўргазмали воситалардан фойдаланиш хам талабанинг керакли мавзу бўйича фикрлаш жараёнини 
оширишда ва мустахкамлашда катта ёрдам беради. Бахолаш натижалари кафедра ходимлари 
тамонидан ўтказилган ўқув методик йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқланган андозалар 
асосида ва шу билан бирга ўқитиш жараёнида фойдаланиладиган интерактив ўқитиш усулларидан 
фойдаланган холда амалга оширилади.
Вазифалар рўйхати. 
№ 1 модуль «Хирургиянинг умумий саволлари». 
1. Хирургия бўлимига чап сон юқори учлиги олд юзаси йиртилган жарохати билан бемор олиб 
келинди. Шифокор жарохат четларини кесиб тўғирлади, қон кетишни тўхтатди, жарохатни 
фурацилин билан ювди ва терига чоклар қўйди. Барчаси тўғри амалга оширилдими? 
2. 67 ёшли беморни ярасини боғлаш пайтида қориннинг олдинги деворида, йирингли некрозланган 
яра аниқланган. Қандай механик ва физик антисептик усулларни қўллайсиз? 
3. Эксудатив плеврит билан оғриган беморни олдин плевро бўшлиғи пункция қилинади, қайта 
рентгенограмма қилинганда, 4-чи қовриғигача етиб борган ўнг плевро бўшлиғида суюқлик 
топилган. Беморда харорат кўтарилган, холсизлик ва нафас етишмаслик холлари кузатилмоқда. 
Врач беморга мускул орасига антибиотиклар ва УФО буюрган. Врач тўғри қилганми? Бордию тўғри 
бўлмаса, нима қилиш керак эди? 
4. Кўкрак қафасининг ўнг яримидан ўйиб кесилган яраси бўйича операция бўлган беморда 
операциядан 10 кун ўтгандан сўнг хансираш, безгак чиқиш тана хароратини 39 градусгача 
кўтарилиши кузатилмоқда. Аусъкультация қилиб кўрилганда ўнг томон ўпкада нафас олиш 
эшитилмайди, перкуссияда эса 6 чи қовурға сохасигача тўнтоқ товуш эшитилади. 
Рентгенограммада ўнг томон ўпкада 6 чи қовурғагача қорайиш (домуаза – Соколов чизиғи) ўнг 
томон плевро бўшлиғи пункция қилиб кўрилганда йиринг олинган. Ташхиз. Постравматик ўнг 
томонлама плеврит. Врач беморга антибиотиклар, сульфаниламид препарадлари ва кальций хлор 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
29 
эритмасида электрофарез буюрган. Антисептиканинг қайси усулини қўллаш бемор учун фойдали ва 
қандай мақсадларда. Даволашни назорат қилишни қайси усулини тавсия этасиз? 
5. Чап думбада ривожланган инфекциядан сўнги абцессни кенг очиш йўли билан кесиб олинган 
йиринг электрсўрғич ёрдамида сўриб олинган. Абцесс бўшлиғи антисептик суюқлик билан ювилган 
ва бўшлиққа пахта – марлядан иборат стерил бойлам қўйилган. Бажарилган жаррохлик ёрдами 
қулайми? Агар йўқ бўлса яна нималар бажарилиши лозим эди?
6. Аппендэктомиядан сўнг беморда операциядан кейинги жарохатда йиринглаш кузатилди. Боғлов 
вақтида йирингли-некротик жарохат ва ундан йирингли ажралмалар кузатилди. Боғлов вақтида 
қандай антисептик воситалардан фойдаланасиз? 
7. Йирингли жарохат боғламини алмаштириш вақтида боғлам кўкимтир яшил рангга кирди . Аралаш 
антисептиклар ёрдамида хирургик ишлов берилди. Натрий хлорнинг гипертоник эритмаси билан 
боғлам қўйилди. Қандай микрофлорага шубха қилиш керак? Яна нима қилиш керак эди? 
8. Ўткир йирингли аппендицит махаллий перитонит билан асоратланган беморга цефолоспорин 
тавсия қилинган. Хирургга маълум эди бемор сурункали пиелонефрит билан оғриганлиги. 
Антибиотик тўғри танланганми? 
9. Хирургия булимининг кабулхонасига чап сондаги катта жарохат ва кучли кон кетиш билан бемор 
олиб келинди. Тезда конни тухтатиш зарур. Хирург кулига кандай усулда ишлов бериши керак? 
10. Йирингли жарохати булган бемор кайта боглов вактида хирург операцион майдонга марказидан то 
периферияга кадар йодонат билан икки марта ишлов берди. Операцион жарохатга тугри ишлов 
берилганми? 
11. Операцион хонага ректал свищ диагнози билан 5 ёшли бола олиб келинди. Хирург операцион 
майдонга 5%ли йод настойкаси билан икки марта ишлов берди, операцион майдонни стерил 
чойшаблар билан чегаралаб, яна йод настойкаси билан ишлов берди ва операцияга киришишди. 
Хирургнинг амаллари тугрими? 
12. Корин бушлигида жойлашган аъзоларнинг операциясидан олдин хирург кулларини иккита идишда 
3 дакикадан 0.5%ли нашатир спирти эритмаси билан ювди, кейин уларни стерил сочик билан 
куритиб, 5 дакика давомида 96%ли спирт билан ишлов берди. Кулга кайси усул билан ишлов 
берилган? Хирургнинг кулларини операцияга тайёрлашдаги кейинги амали нимадан иборат? 
Кулларнинг стериллигини кандай килиб назорат килиш мумкин? 
13. Операция бўйига биксда чойшаблар келтирилди. Чойшаблар намлиги ва ампуладаги бензой кислата 
порошоксимонлигини 
хамшира 
билди. 
Юқоридагилардан 
шу 
маълумки 
чойшаб 
стерилизацияланган эмас. Стерилизация 20 дақиқа давомида 2 Атмда (+134 С) бўлган. Автоклавда 
стерилизация жараёнида қандай хатоликлар бўлган.
14. Хамшира йирингли операциядан кейин асбобларни (скальпел, қайчи, тикув ва инеъекцион 
игналарни) оддий сувда ювди ва сода эритмасида 1 соат қайнатди. Хамшира тўғри бажардими.
15. Операция хамширасига аппендоэктамия учун боғлов материалларини биксга жойлаштириш 
вазифаси топширилди. Хамшира 8 та чойшаб жойлаштирди. Хамшира жойлаштиришни қайси 
усулидан фойдаланди. Хамширанинг тутган йўли тўғрими? 
16. Горизантал автоклавда хирургик чойшаблар стерилизация қилинди. Стерилизациядан сўнг 
Шимельбуш барабани очиб курилганда у ерда материаллар нам булиб чикди шу пайт стирлликни 
аниқловчи индикаторлар стериллаш учун керакли харорат эканлигини курсатди. Бундай 
чойшабларни операцияда ишлатиш мумкинми. Агар мумкин бўлмаса нима учун чойшаблар нам 
булди. Стерил индикаторлар яроқлими? 
17. 24 ёшли бемор С унг елкасидан шикаст олди. Унг елка бугимида кучли огриклар ва харакатнинг 
кескин чегараланаганлигига шикоят килади. Текширилганда унг елка суягининг чикиши аникланди, 
уни Кохер усулида тугирланди. Ушбу холатда унг елкани иммобилизация килиш учун кайси 
богламдан фойдаланиш керак? 
18. 57 ёшли бемор А га тезкор хирургик ёрдам буйича тешилган 12 бармокли ичак ярасини тикиш 
операцияси утказилди. Лапаротом жарохатга кайндай боглам кайси максадда куйилади? 
19. Сиз тез тиббий ёрдам машинаси врачисиз ва вокеа – авария содир булган жойга келдингиз. Беморни 
текширилганда плевра бушлигига тешиб кирувчи жарохат аникланди. Бунда кандай боглам куйиш 
максадга мувофик? 
20. Веосипед хайдаётган бола йиқилди ва боши билан асфалтга урилди. Чап ёноғида, ияк остида ва энса 
сохасида 1,5 х 2,5 смли юзаки қонаётган жарохатлар бор. Қандай боғлам турини қўллаш керак?
21. Омборни ремонт қилаётган усталардан бири томдан йиқилиб тушди ва боши билан ерга тушди. 
Тепа сохасида қонаётган яра бор. Қандай боғлам турини қўллаш керак? 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
30 
22. Қабул бўлимига ўнг бодир тавон бўғими сохасидаги оғриқга шикоят қилиб келди. Сўзидан эрталаб 
ишга кетаётганда ўша оёғи қийшайиб кетган. Ишга ўзи мустақил юриб борган. Ўнг болдир тавон 
сохаси кўздан кечирилганда бўғим шишган пайпаслаганда бироз оғриқли шу сабабли бўғимда 
харакат чегаралангган. Болдир панжа бўғмиига қандай боғлам қўйиш керак?
23. Конкида учаётган қиз йиқилиб ўнг тиззаси билан музга йиқилди. Тиззада 3,5 х 2 см енгил қонаётган 
жарохат мавжуд.Бемор жарохатига қандай боғлам қўйиш керак?
24. Ёғоч арралайдиган станокда ишлаётган 40 ёшли эркак унг қўл бармокларини станокда кесиб 
юборди. Барча бармоқлар тирноқ фалангаси ва ўрта фалангаси кафт юзаларида кесилган енгил 
қонаётган жарохатлар бор. Қандай боғлам қўйиш керак?
25. Токарлик станокида химоя очкисиз ишлаётган ишчи унг кўзида енгил ачишиш ва кўз ёши чиқиши 
бошланди. Поликлиникадаги офтолмолог кўз қопиғидан ёт жисимни (метал парчаси) олиб ташлади 
ва даво муолажаларини тайинлади ва хамширага кўзга боғлам қўйишга айтди. Қандай боғлам 
қўйиш керак?
26. Бемор фелдшерга чап елка сохасидаги лат ейиш билан мурожат қилиб келди. Оғриқ хисобига 
бўғимда харакат кучли чегараланган. . Қандай боғлам қўйиш керак?
27. Қабул бўлимига кучли анемия (эритроцитлар – 1,2х10
12
/л) билан бемор мурожат қилиб келди. 
Бемор сўралганда травма олмаган ахлати одатий рангда. Ўнг ёнбош сохаси кўрилганда катта 
хажмдаги гематома бор. Бемор гематоманинг пайдо бўлиш сабабларини билмайди, айтишича айрим 
пайтларда озгина травма натижасида хам тери остида ва бўғим сохаларида катта ўлчамдаги 
гематомалар пайдо бўлиб турган. Беморда қайси турдаги қон кетиш кузатилган ва унинг пайдо 
бўлиш сабаблари нима?
28. Механик сариқлик билан бемор операцияга олинди. Операция пайтида ўт қопи ва умумий ўт 
йўлидаги тошлар олиб ташланди. Операциядан кейинги даврда операциядан кейинги жарохатдан 
кўп қон кетиши кузатилди. Хирург сўзидан операция давомида аниқ ва яхши гемостаз бажарилган. 
Беморда қайси турдаги қон кетиш кузатилган ва унинг пайдо бўлиш сабаблари нима?
29. 25 ёшли беморқорин сохасида ва чап кўкрак сохасини пастки қисмидаоғриқ билан хирургия 
бўлимига олиб келинди. Бемор анамнезисида қориннинг чап сохасида ўтмас жарохат олган.кўздан 
кечирганда тери ва шиллиқ қаватлари оқиш. Пальпацияда чап қовурға ости ва чап қорин 
мускулларини таранглиги. Оғриқ иррадиацияси, чап ўмров суякига ва елка сохасига беради. Бемор 
горизантал ёта олмайди ва хар доим турмоқчи бўлади. Тез қоннинг анализида: эритроцитлар – 
2.8х10
12
/л, гемоглабин 78 г/л. Сизнинг ташхисингиз ва беморни даволаш тактикангиз қандай. 
30. Беморда апендоэктомиядан кейин 1.5 соатдан сўнг боғламда қон кўринди. Малумки, қонни 
тўхтатиш учун тери ости томирларни лигатураланади. Беморда қўшимча сурункали бронхит, 
гипертаник касалликлари бор. Қон кетишига сабаб нима? У қандай номланади ва қон кетишини 
тўхтатиш учун нима қилиш керак?
31. Ўнг ёнбош сохасидан кўндаланг кесилган жарохатдан қон кетаётганда беморга ёрдам бериш учун 
сизни чақиришди. Сизда тиббий қутичаси, ичида дори воситалари ва боғлов материалари бўлса, сиз 
қонни қандай тўхтатасиз. Сиз қон тўхтатиш учун жгутдан фойдаланасизми? 
32. Бемор оёғидаги тери ости катта венасидан қон кетмоқда? Сиз қонни қандай тўхтатасиз. Жгутдан 
фойдаланса бўладими?. 
33. Беморда уёқу артериасидан қон кетмоқда. Бу ерда қонни тўхтатиш учун бармоқ билан босиб туриш 
керакми ёки жгутдан фойдаланиладими?. Қон кетишини батамом тўхтатиш учун қандай даволаш 
ишлари олиб бориш керак? 
34. Кўчада бир бола билак сохасини кесиб олганини гувохи бўлдингиз, кўздан кечирганингизда 
жарохат чуқур ва пулсация билан алвон қон кетмоқда. Бу қандай қон кетиш турига киради? 
Сизнинг биринчи ёрдамингиз ва қандай йўл тутасиз? 
35. Ревизия вақтида, билакни учга бўладиган бўлсак, унинг ўрта сохасидан бирданига артериал қон 
кетиши бошланди. Қандай қилиб вақтинча ва батамом қон тўхтатилади?.
36. Темир йўл ўтиш жойида локаматив ғилдираклари чап оёғини кесиб кетган кишини гувохи 
бўлдингиз. Қон оқишини тўхтатиш учун нима қилиш керак?. Беморга ёрдам бериш учун ниа 
қиласиз? 
37. Хирургия бўлимига қорин бўшлиғи ички қон кетиши эхтимоли билан бемор келди. Шу ташхис 
тўғрилигини билиш учун сиз қандай лабаратор ва инструментал текширувлар тайинлайсиз? Қайси 
текшириш усул аниқ диагностик усул бўлиши мумкин?. 
38. Хирургия бўлимига 28 ёшли К. исмли бемор, чап кўкрак сохасида санчиб кесилган жарохатдан сўнг 
30 минутдан кейин олиб келинди. Ахволи жуда оғир. Пульс ипсимон, дақиқасига 120 та урмоқда. 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
31 
Артериал қон босими 70/40 мм.сим.уст. тенг. Тахминий ташхис юрак жарохати дея торакотомия 
қилинди. Плевра бўшлиғида 1.5 л қон ва қон қуюқаси. Юрак жарохати тикилди, оқган қонлар 
стирил идишга солинди. Еғилган қонни нима қилиш керак?. Бу қонни қуйиш усул қандай 
номланади?. Аутоқонни қуйишдан олдин қандай текширишлар ўтказилади?. Бу методга қарши 
сизда қандай кўрсатмалар бор?. 
39. Туғруқхонада 35 ёшли аёлдан, оғир ахволда бола туғилди. Тери ранги сарғиш, умумий қон 
анализида анемия, етилмаган эритрацитлар, билурибин миқдори тўғри бўлмаган фракциялар 
хисобига кўтарилган. Қоннинг хама текширувлари ўтказилганда, болада резус фактор мусбат 0(I), 
онада эса резус фактор манфий 0 (I). Яна шу маълум бўлдики ушбу туғриқ учунчи 
хомиладорликдан кейин экан. Боланинг хаётини сақлаб қолиш учун қайси гемотрансфузия методи 
қўлланилади?. Қайси қон гурухи бўлиш керак?. 
40. 12 ёшли қиз велосипед ғлдираги урилиши натижасида чап қовурға сохасидан травма олди. Қиз 
қориндаги кучли оғриқга шикоят қилади. Кўрик пайтида тери ва шиллиқ пардалар оқимтир. Қорин 
сохаси пальпасия қилинганда қорин олд девори чап қовурға остки сохаларида бироз оғриқ борПри 
осмотре кожные покровы и слизистые бледные, заторможена. При пальпации передней брюшной 
стенки отмечается умеренная болезненность в левом подреберье, перкуссияда товуш бўғиқлашган. 
Қорин бўшлиғидаги қайси аъзо зарарланган? Қандай қон кетиш тури хақида ўйлашимиз мумкин?
41. Кечқурун хамширани ўнг билак сохаси ўқ тегишидан кейинги жарохат билан ётган бемор олдига 
чақиришди. Шифохонада тўрт хафтадан бери ётган беморнинг жарохати йиринглаган эди. Хамшира 
бемордан сўраганида у жарохат боғлами қон билан бўкганини ва боғлам четидан оч қизил рангли 
қон чойшабгача оқиб тушаётганини айтди, хамшира беморнинг юзида қўрқув хисси борлигини 
кўрди. Хамшира зудлик билан 1 қаватдаги навбатчи хирургни чақиришга кетди. Хирург жарохат 
тепасидан жгут қўйиб беморни операцияга олди. Бундай холатда хамширанинг тактикаси нимадан 
иборат? Унинг барча харакатлари тўғрими? Қон кетиш турини аниқланган. Қон кетишга нима сабаб 
бўлди?.
42. Хожатхонада беморда олдинига енгил бош айланиш ва кейинчалик хушдан кетиш кузатилди Бемор 
кўрилганда рангпар, совуқ тер билан қопланган, пульс дақиқасига 130 марта юзаки урмоқда. 
Унитазда кўп миқдорда ёқимсиз хидли деголни эслатувчи қорамтир рандаги суюқлик бор. 
Беморнинг ахволини оғирлашишига ва хушдан кетишига нима сабаб бўлди?
43. 25 ёшли шахс ўз жонига қасд қилиш мақсадида устара лизвияси билан иккала қўл билагининг ички 
юзасини бир нечта жойидан жарохатлади. Бемор рангпар, саволларга бироз тўхталиб дудуқланиб 
жавоб беради жарохатлардан секин юзаки тўқ олча рангли қон кетмоқда. Бу қандай қон кетиш 
тури? Бу қандай тўхтатиладиь? 
44. Шифокор шуни аниқладики бемордан 12 соат давомида 400мл қон кетган. Бемор ва флакондаги қон 
гурухи, резус фактрларни аниқлаб 400 мл қон қуйди. Қон қуйгандан 5 дақиқа ўтгач беморнинг 
кўкрак қафаси ва бел сохаларида оғриқ пайдо бўлди, совуқ тер, тахикардия кузатилди. Беморга 
нима бўлди ва шифокорнинг хатоси нимада?
45. Бемор қон гурухини аниқлаётган 7 курс талабаси 2 томчидан I, II ва III гурух стандарт 
геммагглютинацияланувчи зардобини олди ва устига бир томчидан текширилаётган қонни 
аралаштирди натижада II ва III гурух зардобларида аглютинацяни кузатди. Беморнинг қон 
гурухини айтинг?
46. Хирургия қабул бўлимига йўл транспорт ходисасидан кейин бемор олиб келинди кўрганда тери ва 
шиллиқ пардалар рангпар, хушсиз, А/Б аниқланмайди, пульс ипсимон зўрға аниқланади. Филлипс 
бўйича қон йўқотиш 2,5 литр. Навбатчи шифокор қон гурухини аниқлади, резус факторни аниқлаш 
учун лабораторияга юборди ва жавобини кутди. 25 дақиқадан кейин бемор ўлди. Шифокор тўғри 
йўл тутдими? Шифокор қандай хати харакатлар қилиши керак эди?
47. Хирургия қабул бўлимига кўплаб жарохатлар билан оғир ахволда шок холатидаги беморни олиб 
келишди. Бемор териси рангпар, совуқ тер билан қопланган, хуши ностабил, ипсимон пульс, А/Б 
80/50 мм.сим.уст.тенг. Беморга қандай гемотрансфузион даво муолажасини тайинлайсиз?
48. Кўплаб травматк шикастланишдан кейинги беморда тўқималардя эритроцитлар агрегацияс ва 
микроциркуляция бузилиши кузатилди. Бундай холатда қайси дори воситасини тавсия қилиш 
керак? 
49. Туман шифохонасига бош мия травмаси билан жарохатланган бемор олиб келинди. Беморга 
қуйдаги даво муолажалари тайинланди: полиглюкин, осмодиуретиклар, антибиотиклар ва седатив 
дори воситалари. Даво муолажалари тўғри тавсия қилинганми?


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
32 
50. Хирургия бўлимига флаконда музлаган полиглюкин олиб келинди. Полиглюкин эриганидан кейин 
шифокор уни беморга қуйди. Музлаган флакондаги полиглюкинни эригандан кейин беморга қуйиш 
мумкинми?
51. Беморда гемодинамикания яхшилаш мақсадида полиглюкин инфузияси бошланди. Полиглюкинни 
қуйишдан олдин уч маротабалик биологик синамани хар 5 минутда 15 мл қуйиб ўтказилган эди. 
Биологик синама тўғри бажарилганми?
52. Қонаётган ошқозон яраси сабабли ошқозон ¾ қисми резекция операцияси бажарилган оғир беморга 
интенсив инфузион терапия ўтказиш мақсадида реанимация бўлимида ўнг тамонлама ўмров венаси 
катетризацияси амалга ошрилди. Қандай инфузион даво муолажаларини қўллаш мумкин?
53. Беморга биологик синама ўтказилмасдан желатинол эритмаси қуйя бошланди. Қуйиш вақтида 
бемор кўкрак сохасида оғриқ, нафас олишга қийналиш, қориндаги спастик оғриқлар каби 
безовталаниш бошланди. Тери қизарган, шилиқ пардалар кўкимтир, акроцианоз пайдо бўлган, 
совуқ тер, тери қичиши. Шовқинли нафас олиш, хуштаксимон; пульс тезлашган, ипсимон, артериал 
босим паст. Беморда юзага келган асоратни айтинг?
54. Ярадан қон кетаётган беморга эритроцитар масса қуйилганидан бир соат ўтганидан кейин тана 
хароратининг 38
0
С га кўтарилиши, бош оғриши, мушакларда оғриқ, қалтираш (титроқ), нафас олиш 
ва пульснинг тезлашиши, лаб цианози кузатилди. Бу холатда артериал босим тушиши кузатилмади. 
Беморга нима бўлди? Бу холатнинг сабаби нима? Бу холатни бартараф этиш учун зарур даво 
муолажаларини айтинг.
55. Гемотрансфузия вақтида беморда кўкрак қафасида бирдан кучли оғриқ, хансираш, кучли йўтал 
бошланди. Гавданинг юқори қисмида цианоз, тезлашган суст пульс, артериал босимнинг тушиши 
кузатилди. Бемор безовталанган кўкрак қафасини қаттиқ ушлаган, қурқув хисси бор. Қандай асорат 
хақида ўйлашимиз керак?
56. Хирургия бўлимида 73 ёшли бемор қуйдаги ташхис билан ётибди. Ошқозоннинг чиқиш қисми 
ўсмаси органик стеноз. Рентгенологик текширишда ошқозон катта ўлчамда, борий охаги ошқозонда 
24 соат давомида ушланиб турибди. Шу билан бирга УТТ да метастазни билдирувчи жигар 
паренхимасида гиперэхоген тузилмали тарқоқ ўчоқли ўзгаришлар бор. Беморга қандай операцияни 
бажариш керак: радикалми ёки паллиатив? Тавсия қилинган операциядан мақсад нима? Бемор 
операция олди тайёргарлигига мухтожми?
57. Хирургия қабул бўлимига қориндаги бирдан бошланган кучли оғриқлар билан бемор олиб келинди. 
Қорин доскасимон, пальпацияда кучли оғриқли. Навбатчи жаррох қуйдаги ташхисни қўйди: 
Ошқозон ярасининг тешилиши, перитонитнинг реактив фазаси. Беморга вақт давомийлиги бўйича 
қандай операция тури танланади? Агар вақт давомийлиги бўйича операция тури тўғри танланмаса 
беморда нима кузатилади?
58. Хирургия бўлимига 52 ёшли бемор режали равишда мурожат қилиб келди. Текширишлардан кейин 
қуйдаги ташхис қуйилди: сурункали тошли холецистит, чап тамонлама қийшиқ чов чурраси. 
Текширишлардан кейин операцияга қарши кўрсатмалар йўқ. Иккала касаллиги бўйича бир вақтнинг 
ўзида иккита операция бажариш мумкинми? Бундай операциялар қандай номланади? Операцияни 
қайси кетма кетликда бажариш керак?

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling