Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


№ 3 модуль «Хирургик инфекция»


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

№ 3 модуль «Хирургик инфекция». 
1. Хирургия бўлимига ўнг сон ички юқори учлигидаги оғриқга тўқималари қаттиқлашганига, юқори 
хароратга шикоят қилиб келди. Текширишларда ўнг сон сохасида инфильтрат аниқланди. 
Консерватив даво муолажалари бошлаб юборилди. Даволашдан қандай натижа олишимиз мумкин? 
2. Хирург инфекция бўлимида консультация вақтида беморда юқори хароратни, титрашни, ўнг болдир 
орқа юзасида терида бироз шиш ва терида ярқираган четлари нақишсимон қизаришни аниқлади. 
Беморда нима? Беморни қайси бўлимда даволаш керак 
3. Туғириқхонадан хирургия бўлимига бемор олиб келинди. Шифокор ётқизган вақтда сероз мастит 
ташхисини қўйди. Беморга сиз қандай даво муолажасини тайинлайсиз?
4. Беморда абсцессланувчи мастит учта абсцесс билан ташхис қўйилди. Беморни қандай даволайсиз?
5. Бемор К., 43 ёшда гипотенер флегмонаси очилди. Йиринг бўшлиғи антисептиклар билан ювилган ва 
дренажланди. Натрий хлорнинг гипертоник эритмаси билан боғлам қўйилди. Операцияни нима 
билан тугатиш керак?
6. 62 ёшли беморда совуқ уришидан кейин бўйин орқа қисмида 4х6 смли инфильтрат пайдо бўлган. 
Ўша соха териси қизарган таранглашган. Марказида бир нечта йирингли некротик стерженлар бор 
айримларидан йирингли ажралма чиқмоқда. Беморда қайси касаллик? Қандай махаллий ва умумий 
даво муолажалари қўлланилиши керак? Хирургик муолажанинг ўзига хослиги нимада.
7. Эмизикли аёл чап сут безидаги оғриқга, тана хароратининг 38 С га кўтарилишига, титрашга, бош 
оғриғига шикоят қилиб келди. Сут безининг юқори ташқи квадратида чегараси ноаниқ қаттиқ 
оғриқли хосила аниқланади. Қаттиклик сохаси териси қизарган. Флюктуации йўқ. Қандай даво 
муолажаси тайинлайсиз? Йирингли бўшлиқ борлигини аниқлаш учун қандай текширув усулларидан 
фойдаланасиз?
8. Чап қўл иккинчи бармоғи кўздан кечирилганда хажми катталашган, шишган, шакли ўзгарган, 
харакатлар йўқолган. Кўплаб оқмалар мавжуд улардан йиринг, суяк секвестрлари ва чириган пай 
парчалари чиқмоқда тери некрозга учраган. Чап қўл иккинчи балмоғи рентгенограмма қилиб 
кўрилганда бармоқ фалангаси деструкцияга учраган. Беморда қайси касаллик? Қандай даво 
муолажларини тайинлайсиз?
9. Уй бекси поликлиникага тирноқ атрофидаги шиш, қизариш, оғриқга ва флюуктуацияга шикоят 
қилиб келди. Касаллик тирноқ маникуюридан бир кун ўтгандан кейин бошланди. Беморда қайси 
касаллик ривожланди. Қандай даво тайинлайсиз?
10. Консерва заводи ишчиси шифокорга ўнг қўл тўртинчи бармоғи таранглашишига устки юзасидаги 
қичишишга, қизаришга, ачишишга ва шишга шикоят қилиб келди. Сўзидан икки кун олдин чўчқа 
гўштини майдалаётганда қўлини кесиб олган. Кўрганда: шиш сохаси териси соғлам теридан аниқ 
нотекис чегара билан ажралиб турибди. Тана харорати нормал. Қон тахлилида ўзгаришлар йўқ. 
Беморда қандай касаллик? Қандай даво тайинлайсиз? Бу касалликда хирургик даво қўлланиладими?
11. Беморда юқори лаби кучли шишган ва ўнг ёноғига хам ўтган. Лаб териси қизарган айниқса ўнг 
тамони. Ўша сохада марказида некротик стержен билан инфильтрат бор. Тана харорати 38С.
Беморда қандай касаллик? Қандай даво тайинлайсиз? Беморни амбулатор даволаса бўладими? Бу 
локализацияда йирингли ўчоқнинг жойлашиши нимаси билан хафвли?
12. Йирингли плеврит билан оғриган бемор рентгенологик текширилганда ўнг плевра бўшлиғида 
қовурғагача бўлган сатхда суюқлик аниқланди. Қандай даво усулини бошлайсиз?
13. 9 ёшли бола зинапоядан йиқилиб қорни билан урилди. Қориннинг чап қисмидаги оғриқга шикоят 
қилади. Кўрганда пульс дақиқасига 100 марта, тили нам. Қорин нафас олиш актида иштирок 
этмайди, чап қисми таранглашган, ўша сохада қорин парда таъсирланиш симптомлари аниқланади. 
Болада нима бўлиши мумкин? Нима қилиш керак?
14. Бемор тизза бўғимидаги травмадан тўрт кун ўтгандан кейин оғриқга, тана хароратининг 39СС га 
кўтарилганига, титрашга, бўғим сохасидаги шишга, харакатнинг қаттий чегараланганига шикоят 
қилади. Текширишда бўғим сохасида шиш, махаллий хароратнинг юқорилиги, флюктуация, 
бўғимда актив ва пассив харакатларнинг қаттий чегараланганлиги аниқланди. Бу нима? Қандай 
даволаш керак?
15. Юрак сохасидаги оғриқни чап қўлга узатилишига шикоят қилиб келган бемор текширилганда тери 
қоплами кўкимтирлиги, бўйин веналари димланиши, юрак чегаралари катталашгани, умумий 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
37 
рентгенограммада юрак соячи учбурчаксимонлиги аниқланди. Сизнинг ташхисингиз ва 
харакатларингиз?
16. Хирургия бўлимига 35 ёшли эркак чап болдир сохасидаги оғриқ ва шишга, тана хароратининг 38С 
гача кўтарилганига шикоячт қилиб келди. 12 ой олдин чап болдир суяклари очиқ синиши бўлган. 
Склетли торткичда ва кейинчалик гипсли иммоблизация усулида даволанган. Обектив 
текширилганда чап болдир ўнг болдирдан хажми бўйича 5 см катталашган. Олдинги ташқи юза 
юмшоқ тўқималарида инфилтрация, яққол гиперемия, пальпацияда кучли оғриқ ва флюктуация 
аниқланади. Ушбу бемордда қайси касаллик? Ташхисни аниқлаштириб олиш учун қайси 
текширишларни бажавриш керак? Даволашни тавсия қилинг.
17. Болалар хирургияси бўлимига 5 ёшли бола олиб келинди шикоятлари ўнг сон сохасидаги оғриқга, 
тана хароатининг 39С га кўтарилганига, лохаслик ва умумий холсизликга. Анамнезидан касал 
бўлишидан ўн кун олдин ангинаси чиқган. Бирдан беморнинг ахволи ёмонлашган ва юқоридаги 
шикоятлар пайдо бўлган. Кўрганда беморнинг ахволи оғир. Тери ва шиллиқ пардалар оқиш, ўнг оёқ 
мажбурий букилган ( ярим букилган) холда. Бўғимларда актив ва пассив харакатлар оғриқ хисобига 
қаттий чегараланган. Тавон суягидан уриб кўрганда сон сохасида кучли оғриқ падо бўлади. Қайси 
касаллик хақида гап кетмоқда? Даво муолажавларини айтинг? Хирургик давога кўрсатма борми? 
Агар бўлса қайси муддатда?
18. Чап сон сохаси ўқ тегишидан кейинги асоратланган остеомиелит оқма яраси бўлиб у узоқ вақтдан 
бери битмайди. Қайси текшириш усули ёрдамида оқмани борлигини аниқлаштииш мумкин 
19. Хирургия бўлимига 67 ёшли бемор гипертоник криз пайтида ўнг думба юқори ташқи квадратига 
магнезий сульфат эритмаси инъекция қилинганидан 3 кун ўтгач тана хароратининг кўтарилиши, ўнг 
думба сохасида шиш қизариш пайдо бўлган. Беморга инъекциядан кейинги абсцесс ташхиси 
қўйилди. Абсцесс очилганидан кейин беморнинг ахволи яхшиланди, тана харорати ва периферик 
қон кўрсаткичлари нормаллашди. Йирингли бўшлиқни очишгача беморнинг ахволини оғирлиги 
нима билан боғлиқ бўлган. 
20. Бемор П. 36 ёш узоқ мудатдан бери тана харорати юқорилиги ва холсизликга шикоят қилади, 
беморга охирги 8 ой ичида турли локализацияда жойлашган йирингли бўшлиқлар сабаб 3 та 
операция (2 та қорин бўшлиги ичаклараро абсцесс, йирингли гонит) бажарилган. Хирургия 
бўлимига ўпка абсцесси билан ётқизилди. Беморнинг бундай ахволига нима сабаб?
21. Хирургия бўлимида йирингли аппендицит, диффуз перитонит ташхиси билан операция бўлган 
бемор ётибди. Операциядан кейинги 3 хафта. Аммо беморда тана харорати юқорилигича 39,9С 
лигича қолмоқда эрталабки ва кечқуринги хароратлараро фарқ 2-3С. Тана хароратининг 
кўтарилиши - эт увишиши, тушиши- кўп тер босиши билан кечади. Операциядан кейинги жарохат 
серроз фибринли пленка билан қопланган, грануляция суст, ранпар, ярадан йирингли ажралма бор. 
Бемор озган, терида йирингли тошмалар бор, тери ранги бироз ўзгарган, атрофдагиларга бепарво, 
айрим холларда эйфория кузатилади. Беморнинг ахволи нима билан боғлиқ. Нима қилиш керак?
22. Янги туғилган чақалоқда икки ойдан бери киндик яраси битмайди. Ярадан йирингсимон ажралма 
бор. Бу хола болага нимаси билан хавф солади?
23. Зотилжам билан оғриган 5 ёшли болада ўнг ўпкасида ўчоқли деструкция, ўнг ўпка абсцесси, юмшоқ 
тўқималарда хам кўплаб абсцесслар ривожланган. Даволовчи шифокор сепсис ташхисини қўйган. 
Ташхис тўғри қўйилганми ва сепсис келиб чиқишига кўпроқ нима сабаб бўлди?
24. Бемор К. 42 ёш чап думба ва чап сон сохаси абсцесси очилишидан кейин сепсис келиб чиқди. 
Жарохат флораси текширилганда яшил таёқчалилар эканлиги аниқланди. Бу беморни даволашда 
қайси антибиотикларини ишлатишимиз керак?
25. 43 ёшли эркак боғда ер ағдараётганда нохасдан белкурак билан чап болдир сохасини жарохатлаб 
қўйди. Юзаки яра 3-4 кунда кулран қадок билан қопланди ва беморни безовта қилмай қўйди. Аммо 
травмадан кеин 10 кун ўтгач бемор кучли бош оғриғи, холсизлик, кўп терлаш, жарохат сохасида 
бироз оғриқ ва шу соха мушакларининг таранглашганини сеза бошлади. Тез орада бемор чайнов 
мушаклари чарчаб қолаётганини ва овқат чайнаётганда таранглашиб қолиши ва оғиз очишга 
қийналаётганини сезди. Участка шифокори юқоридаги шикоятлар билан мурожат қилган беморни 
кўриб стамотологга юборди. Участка шифокори тўғри йўл тутдими? Беморда қайси касаллик 
кечмоқда? Бемор қаси бўлимда даволаниши керак? Бундай холатда беморга қандай даво 
муолажалари ўтказилиши керак?
26. Реанимация бўлимига 12 ёшли болар жуда оғир ахволда олиб келинди. Ота онасининг сўзидан бир 
хавталар олдин яланг оёқ кўчада ўйнаб юрганида тавон сохасига тиканак кирган. Бемор 
келтирилганда тана харорати юқори 42С атрофида, пульс 130 маротаба тезлашганва нафас олиш 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
38 
частотаси 32 маротабага тезлашган. Бундан ташқари юз мушакларининг тутқоноқсимон 
хуружларлар натижасида пешона ва юзда дағал ажинлар пайдо бўлаяпти. Вақти вақти билан 
бўлаётган тутқоноқсимон хуружларлар бўйин, бел, оёқ ва қўл мушакларига узатилиши натижасида 
гавда ва оёқ қўлларнинг букилишига олиб келди. Қандай ташхис қўйдингиз? Боланинг ахволини 
оғирлашишўи нима билан боғлиқ? Биринчи навбатда қандай реанимацион чора тадбирлар 
ўтказилиши керак? Бундай холатларда қандай даво муолажалари ўтказилиши керак 
27. Чорвачилик фермасида ишлайдиган 29 ёшли аёл киши туман шифохонасига хирургга ўнг билак 
сохасидаги катта бўлмаган марказга тортилувчи серроз ажралмали некротик ярага ва атрофидаги 
қаттиқлашган бироз яллиғланишга атрофдаги тўқималарнинг шишганига шикоят қилиб келди.
Бемор тана харорати 37,4С, билак сохасида шиш бўлишига қарамасдан оғриқ синдроми йўқ. Хирург 
беморни кўриб бўлиб қуйдаги ташхисни қўйди. Ўнг билак сохаси асцессланувчи карбонкули ва 
махаллий оғриқсизлантириш билан инфильтрат сохасини кесиб очди аммо йиринг чиқмади. 
Операциядан кейин хирург беморни уйига юборди ва 2-3 кундан кейин келиб жарохатини кўрсатиб 
кетишни тайинлади. Ташхис тўғри қўйилдими? Даволаш тактикаси тўғри танландими? Даволаш 
учун бундай холатда сиз нима қилардингиз ва нима билан якунланарди
28. Педиатр 7 ёшли оғир умумий интоксикацияли боланинг ўнг сон сохасида катта бўлмаган атрофдаги 
тўқималарга ёпишиб кетган кулранг сарик фиброз пленка билан қопланган ярани кўриб қолди. 
Пленкани кўчириб олмоқчи бўлган вақтида некротик тўқимали яра қонай бошлади. Яра атрофи тўқ 
қизил ранг атрофдаги тўқвималар инфилттрацияга учраган, ўнг чов лимфа тугунлари катталашган. 
Шифокор анамнез йиғаётганда беморнинг катта опасининг хозирда тамоғи оғриётганини ва тана 
харорати юқори эканлигини аниқлади. Бу холатда қайси ташхисни қўясиз? Бу ташхисни қандай 
тасдиқлайсиз? Бемор болага қайси даво муолажасини тайинлайсиз?
29. Хирургия бўлимига ўнг оёқ асаб томир тутамининг шикастланиши билан бемор олиб келинди. 
Хирург текшириб беморда газли гангренанинг ўтказиб юборилган формаси эканлигини аниқлади. 
Беморга қайси оператив давони тайинлайсиз?
30. Ўқ отар қуролдан жарохат олган 25 ёшли беморни жарохатига хирургик ишлов бераётганда унинг
қон босими тушиб кетди. Хирург жарохат ревизиясини тухтатди ва жарохатга сийрак чоклар қўйди. 
Беморнинг ахволи яхшиланди. Аммо 2 кундан кейин беморнинг операцион жарохати сохасида 
шишли оғриқ, унинг атрофида крипетация, пульс дақиқасига 120 маротаба. Тана харорати 38С. 
Қандай асорат хақида суз кетмоқда? Беморга қандай хажимдаги даво муолажалари ўтказилиши 
керак?
31. Жарохатланган 52 ёшли С.да газли гангренанинг ўнг болдирдан сон ўрта учлигигача кўтарилгани 
аниқланди. Бемор қандай оператив давога мухтож? Қандай специфик даво ўтказилиши керак? 
Бундай холатда оксигенобаротерапия қўлласа бўладими?
32. 26 ёшли С.исмли беморда қорин ёпиқ травмаси, сигмасимон ичак ёрилиши, тарқоқ ахлатли 
перитонит операциясидан 3 кун ўткач операция жарохати атрофидаги қорин олд девори юмшоқ 
тўқималарида шиш, пальпацияда тери ости ёғ тўқимасида хаво крепитация, кучли интокцикация 
кузатилмоқда. Чоклар олинганда бадбўй хидли гемморраки рангдаги суюқлик чиқди, тери ости ёғ 
клечаткаси некрозга учраган, жарохат деволари ва туби ифлос кўкимтир рандаги қобиқ билан 
қопланган. Қайси инфекция ривожлангани хақида ўйлаш керак? Даволаш хажмини кўрсатинг.
33. Бенмор К. 24 ёш шифохонага бўйин олд қисмидаги оқмага вақти вақти билин ёпилиб туришига 
шикоят қилиб келди. Қалқонсимон без сатхи бўйича қуйиқ ажралма билан 0,2 смли оқма бор. Оқма 
яра йўли бўйича 1%-ли метилен кўки юборилганда у оғиз бўшлиғига тушди. Сизнинг ташхисингиз 
ва тактикангиз?
34. Бемор М. ўнг сон сурункали остеомиелити билан оқма яра мавжуд узоқ муддатдан бери ёпилмайди. 
Узоқ мудатли ёпилмаётган оқма яра сабабини қандай биласк бўлади? Қандай хирургик даво 
усулини таклиф этасиз?
35. Бемор А. 15 ёш ўнг сон пастки учлиги сурункали гематоген остеомиелити билан ётқизилди. Икки 
йил олдин шу сохада флегмона очилган эди. Кўрганда: ўнг сон олд ташқи юзасида иккита оқма яра 
ва юмшоқ тўқималар инфильтрати бор. Рентгенологик: ўнг болдир суяги пастки учлигида диаметри 
4 смли эркин ётган секвестрлар билан бўшлиқ бор. Беморга қандай хажмдаги даво муолажаларини 
ўтказиш керак? 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling