УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси
41
Агарда операцион хамшира қўлқопсиз бўлса хирургга стерил қўлқопни кийдиришда қуйдаги
кетма-кетликни
бажарши керак:
1. Хирург қулига талк сепиши.
2. Қўлқоп манжетидан ушлаб иккала қўл 2 ва 3 бармоқлари қўлқоп ичига киритилади.
3. Қўлқоп манжети чўзилади 4-5 бармоқлар кафт юзасини ушлайди.
4. Хирург қўлқопни кияди ва юқорига кўтаради хамшира бармоқларини тортади ва қўлқоп манжетини тўғрилаб қўяди.
5. Қўлқопни кийдириш вақтид уни хирургнинг бош бармоғини нишонга олиб кафт юзаси билан узатиш керак
6. Хирург қўлқопни артиши учун хамшира спирт шимдирилган шарик беради
Босиб турувчи боғлам қўйишга кўрсатма, зарур нарсалар ва боғлам қўйиш кетма кетлиги
1. Кўрсатмалар: катта бўлмаган веноз ва капиляр қон кетиш
2. Зарур нарсалар: индивидуал боғлов пакети, марляга ўралган пахта тугуни.
3. Жарохат атрофига 5% йоднинг спиртли эритмаси билан ишлов бермаиз.
4. Қонаётган ярага индивидуал боғлов пакети, марляга ўралган пахта тугуни қўйилади.
5. Ундан кейин сиқиб турувчи бинтли боғлам қўйилади, юмшоқ тўқималада етарлича босим хосил қилиш учун бинтни
бинтни айлантириб боғлаш мумкин.
6. Тиббиёт ходими ёрдамида шикаст олган беморни даволаш муассасига транспортировка қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: