Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


Download 0.58 Mb.
bet273/289
Sana04.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1158498
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   289
Bog'liq
Солиқ Кодекси 2020

445-модда. Солиқ ставкалари

Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ миқдорда белгиланади. Солиқ ставкаларининг миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.


Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
Сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.


446-модда. Солиқ даври

Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.




447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ
ҳисоботини тақдим этиш тартиби

Солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


Деҳқон хўжаликлари учун солиқ суммаси солиқ базасидан
ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари томонидан аниқланади.
Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан – жорий солиқ даврининг 15 декабригача;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача.
Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling