Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби
Download 0.58 Mb.
|
Солиқ Кодекси 2020
460-модда. Йиғимларни тўлаш тартибиАвтотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда қуйидаги ҳолларда ундирилади: 1) автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, бепул бериш шартномаси асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олинганда; 2) автотранспорт воситалари юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ёки дивидендлар сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинганда; 3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун сотиб олинганда, бундан ушбу Кодекс 459-моддасининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномасининг муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди; 4) автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганда. Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олинганда, йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади. Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ундирилади. XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 461-модда. Солиқ тўловчилар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling