Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Солиқ солиш объекти


Download 0.58 Mb.
bet278/289
Sana04.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1158498
TuriКодекс
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   289
Bog'liq
Солиқ Кодекси 2020

457-модда. Солиқ солиш объекти


Қуйидагилар йиғимлар солиш объектидир:


автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити.


458-модда. Солиқ базаси


Солиқ базаси қуйидагилардир:


сотиб олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг
от кучидаги қуввати ёки автотранспорт воситаларининг қиймати;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзитида – чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.


459-модда. Солиқ имтиёзлари


Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:


1) ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар;
2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
3) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автомобиль транспорти корхоналари – йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича
(енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
4) юридик шахслар – қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган,
сотиб олинган кон автосамосваллари бўйича;
5) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган
(сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, ногирон болалар учун марказлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
6) юридик шахслар – автотранспорт воситаларини битта тизим
(давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказиш чоғида;
7) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
8) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling