Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Дивидендлар ва фоизлар


Download 0.51 Mb.
bet22/289
Sana14.10.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1701777
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   289
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси Янги 2020

41-модда. Дивидендлар ва фоизлар

Қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади:


1) юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад;
2) тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар;
3) жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улуши қисмининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлмаган қисми бўйича тўлаш;
4) ушбу юридик шахснинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди (устав капитали) ошган тақдирда юридик шахс акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар, башарти улар акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) бундай даромадни тўловчи юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тўланса, дивидендлар деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар жумласига киритиладиган ҳар қандай даромадлар ҳам дивидендлар деб эътироф этилади.
Ушбу Кодекснинг мақсадлари учун хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади.
Илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling