Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини рўйхатдан ўтказиш


Download 442.97 Kb.
bet36/277
Sana30.12.2022
Hajmi442.97 Kb.
#1072583
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   277
Bog'liq
Солик, кодекси

64-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини рўйхатдан ўтказиш
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси ўзи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  1. ташкил этилаётган консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг ваколатли шахслари томонидан имзоланган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза;

  2. солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг иккита нусхаси;

  3. ушбу Кодекс 62-моддасининг учинчи, бешинчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан тасдиқланган ҳужжатлар. Бундай ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу Кодекс 62-моддаси еттинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган солиқларни тўлашга доир тўлов топшириқномаларининг (солиқ органининг бу солиқлар бўйича ҳисобга олиш амалга оширилганлиги тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхалари), гуруҳ иштирокчиларидан ҳар бири учун олдинги календарь йилдаги бухгалтерия баланслари, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўчирма нусхалари киради;

  4. солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолаган шахсларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун фойда солиғи ҳисобланадиган ва тўланадиган солиқ давридан олдинги йилнинг 30 октябридан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилади.
Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ органига тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказади ёки уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида асослантирилган қарор қабул қилади. Ушбу моддада белгиланган муддат доирасида бартараф этиладиган қоидабузарликлар аниқланганда, солиқ органи солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси аниқланган қоидабузарликларни ушбу моддада белгиланган муддат тугагунга қадар бартараф этишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 62-моддасида, 63-моддасининг учинчи қисмида ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган шартларга риоя этилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиши шарт.
Шартнома рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан беш кун ичида солиқ органи солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисига ушбу шартноманинг бир нусхасини унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйган ҳолда, шахсан имзо қўйдириб ёки олинганлик санаси тўғрисида гувоҳлик берувчи бошқа усулда бериши шарт.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ахборот худди шу муддатларда солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари бўлган юридик шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига юборилади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи ушбу гуруҳни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома солиқ органи томонидан рўйхатга олинган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи санасида ташкил этилган деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни солиқ органи томонидан рад этишга фақат қуйидаги ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлганда йўл қўйилади:

  1. солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этишнинг ушбу Кодекснинг 62-моддасида назарда тутилган шартларига мувофиқ эмаслиги;

  2. солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг ушбу Кодекс 63-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

  3. ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни ваколатли солиқ органига тақдим этмаслик ёхуд тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик ёки мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатини бузиш;

  4. ҳужжатлар уни имзолашга ваколати бўлмаган шахслар томонидан имзоланган тақдирда.

Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш солиқ органи томонидан рад этилган тақдирда, ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси камчиликлар бартараф этилганидан сўнг бундай шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорнинг кўчирма нусхаси у қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ органи томонидан бундай шартномада солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси сифатида кўрсатилган ваколатли вакилига шахсан имзо қўйдириб ёки олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан бундай шартномада солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси сифатида кўрсатилган шахс томонидан мазкур Кодексда солиқ органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиниши мумкин.
Ариза (шикоят) қаноатлантирилган тақдирда солиқ органи ушбу шартномани рўйхатдан ўтказиши шарт, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи эса ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ рўйхатдан ўтиши лозим бўлган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи санасидан эътиборан ташкил этилган деб эътироф этилади. Агар солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ушбу бобда белгиланган бошқа тўсиқлар бўлмаса, кўрсатилган қоида қўлланилади.

Download 442.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling