Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқ базаси. Солиқ даври. Чет эл юридик шахслари томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби


Download 0.65 Mb.
bet185/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

280-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқ базаси. Солиқ даври. Чет эл юридик шахслари томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солиш объектидир.
Чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган, ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатганда солиқ базаси мазкур хизматларнинг уларни реализация қилишнинг ҳақиқий нархларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати сифатида аниқланади.
Бир чорак солиқ давридир.
Солиқ базаси ҳар бир чорак бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов (қисман тўлов) келиб тушган вақтдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ базасини ушбу моддага мувофиқ аниқлаш чоғида электрон шаклда кўрсатиладиган хизматларнинг чет эл валютасида ифодаланган қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кўрсатилган хизматлар тўлови (қисман тўлови) келиб тушган ойнинг охирги кунида белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади.
Агар бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга нисбатан солиқни ҳисоблаб чиқариш бўйича мажбурият ушбу моддага мувофиқ солиқ агентининг зиммасига юклатилмаган бўлса, чет эл юридик шахслари солиқни ҳисоблаб чиқаришни мустақил равишда амалга оширади.
281-модда. Электрон шаклда хизматлар кўрсатишда чет эл юридик шахслари томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари солиқ органига солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, белгиланган формат бўйича электрон шаклда тақдим этади.
Чет эл юридик шахслари томонидан солиқ органига ҳужжатларни (ахборотни) ва маълумотларни тақдим этиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш мумкин бўлмаган даврда бундай ҳужжатлар (ахборот) ва маълумотлар телекоммуникация алоқа каналлари орқали тақдим этилади.
Солиқ ҳисоботлари, ҳужжатлар (ахборот) ва бошқа маълумотлар ўтган чоракдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Чет эл юридик шахслари томонидан солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling