Умумий қисм [окоз


Download 1.07 Mb.
bet187/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

2661-модда. Солиқ суммаларини ҳисобга олишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари
Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ тўловчига ундан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди.
Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги муносабати билан ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан солиқ тўловчида ва унинг харидорларида ҳисобга олинади (тузатилади).
(2661-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
267-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси
Товарларни (хизматларни) олиш (олиб кириш) чоғида солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинмайди:
1) реализация қилиш бўйича айланмалари ушбу бўлимга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда);
2) товарлар (хизматлар) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган асосий воситаларни, кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинганда;
3) реализация қилиш бўйича айланмалари солиқдан озод этилган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун сотиб олинганда;
4) товарлар (хизматлар) солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотиб олинганда;
5) вакиллик харажатлари;
6) товарлар (хизматлар) бепул олинганда, бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно;
7) солиқ тўловчининг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган товарлар (хизматлар) сотиб олинганда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 317-моддаси.
Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:
1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини;
2) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини.
Ушбу Кодекснинг 268 — 270-моддаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 268 — 270-моддалари.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling