Умумий қисм [окоз


-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлар


Download 1.07 Mb.
bet18/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

31-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлар
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 24-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, бироқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга солиқ солиш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралади.
32-модда. Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари
Қуйидагилар юридик шахслардир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар (Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари);
(32-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, фуқаролик ҳуқуқий лаёқатига эга бўлган чет эл юридик шахслари (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмалар);
(32-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3) халқаро ташкилотлар.
Юридик шахснинг ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган, турган ери бўйича доимий иш жойлари жиҳозланган ҳар қандай бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг алоҳида бўлинмасидир.
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасини эътироф этиш, унга қандай ваколатлар берилганлигидан ва унинг ташкил этилиши бўйича юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида ёки бошқа ташкилий-бошқарув ҳужжатларида акс эттирилганлиги ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар, амалга оширилади.
Агар иш жойи бир ойдан ортиқ муддатга яратилган бўлса, у доимий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси юридик шахси алоҳида бўлинмасининг жойлашган ери ушбу юридик шахс мазкур алоҳида бўлинма орқали фаолият олиб борадиган жойдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 4-боби.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling