Умумий қисм [окоз
-модда. Илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар
Download 1.07 Mb.
|
30.12.2019
312-модда. Илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар
Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу бўлим мақсадларида янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш мақсадида амалга оширилган оригинал ҳамда режали тадқиқотлар жумласига кирадиган харажатлар илмий тадқиқотларга доир харажатлар деб эътироф этилади. (312-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу бўлим мақсадларида янги маҳсулотни (товарларни, хизматларни) яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни (товарларни, хизматларни) такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришни ва бошқарувни ташкил этишнинг янги технологияларини, усулларини яратиш ёки қўлланилаётганларини такомиллаштириш жумласига кирадиган харажатлар тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар деб эътироф этилади. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатларга илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки асослантирилган тарзда ушбу конструкторлик фаолияти турлари жумласига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар киритилади. (312-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчининг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари, амортизация қилинадиган активларни олишга оид харажатлардан ташқари, тегишли илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба конструкторлик ишланмаларининг натижасидан қатъи назар, ушбу моддада назарда тутилган тартибда бундай тадқиқотлар ва ишланмалар (хизматларнинг алоҳида босқичлари) тугалланган ва (ёки) қабул қилиш-топшириш далолатномасини тарафлар имзолаганидан кейин 2-коэффициент қўлланилган ҳолда чегириб ташланади. (312-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон) Агар солиқ тўловчи илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмалари юзасидан амалга оширилган харажатлар натижасида интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқларни олса, мазкур ҳуқуқлар номоддий активлар деб эътироф этилади. Бундай ҳолда кўрсатилган харажатлар ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган тартибда чегириб ташланади. Ушбу модданинг қоидалари шартнома бўйича илмий тадқиқотларни ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларини ижрочи (пудратчи ёки субпудратчи) сифатида бажарувчи солиқ тўловчиларнинг харажатларини солиқ солиш мақсадларида эътироф этишга нисбатан татбиқ қилинмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 307-моддаси. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling