Умумий қисм [окоз
Download 1.07 Mb.
|
30.12.2019
51-модда. Хеджирлаш
Ушбу Кодекс мақсадида хеджирлаш операциялари деганда солиқ тўловчи учун нохуш оқибатларни (тўлиқ ёки қисман) камайтириш (компенсация қилиш) мақсадида муддатли битимларнинг молиявий воситалари (шу жумладан ҳархил турлари билан) амалга ошириладиган операциялар (операциялар мажмуи) тушунилади. Бундай нохуш оқибатлар жумласига, хусусан, зарар кўриш, тушумнинг ёки фойданинг камайиши, мол-мулк бозор қийматининг камайиши, нархнинг, фоиз ставкасининг, миллий валютага нисбатан чет эл валютаси курсининг ёки хеджирлаш объекти (объектлари) бошқа кўрсаткичининг (кўрсаткичлари мажмуининг) ўзгариши оқибатида солиқ тўловчининг мажбуриятлари кўпайиши киритилиши мумкин. Солиқ тўловчининг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва унинг хеджирлаш операциясини амалга ошириш санасида бажарилиш муддати етиб келмаган мажбуриятлари хеджирлаш объектлари деб эътироф этилади. Амалга оширилиши (бажарилиши) тарафнинг шартнома бўйича талаб қўйиши билан боғлиқ бўлган ҳамда уларга нисбатан солиқ тўловчи хеджирлаш тўғрисида қарор қабул қилган талаб қилиш ҳуқуқлари ва мажбуриятлар хеджирлаш объектлари бўлиши мумкин. Муддатли битимлар молиявий воситаларининг хеджирлаш операцияси учун фойдаланиладиган асос активлари хеджирлаш объектидан фарқ қилиши мумкин. Хеджирлаш мақсадида ҳар хил турдаги муддатли битимнинг биттадан ортиқ молиявий воситасини, шу жумладан хеджирлаш муддати ичида битта хеджирлаш операцияси доирасида муддатли битимларнинг бир нечта молиявий воситаларини тузишга йўл қўйилади. Солиқ тўловчи муддатли битимларнинг молиявий воситалари билан операцияни хеджирлаш операцияси жумласига киритиш асосланганлигини тасдиқлаш учун хеджирлаш операциясига доир битимни тузиш санасида солиқ тўловчининг тахминларидан келиб чиққан ҳолда ушбу операциянинг амалга оширилиши нархнинг, бозор котировкасининг, валюта курсининг ёки хеджирлаш объекти бошқа кўрсаткичининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган нохуш оқибатларни камайтириш имконини беришини тасдиқловчи маълумотномани тузади. Агар битта хеджирлаш операцияси мақсадида муддатли битимларнинг молиявий воситалари билан боғлиқ операциялар мажмуидан фойдаланилса, бундай маълумотнома ушбу битимлар мажмуининг биринчиси тузилган санадаги ҳолатга кўра тузилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 3337, 27.11.2021 й.) Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling